frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда

07.10.2025   9208   1 min.
Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда

Мамлакатимиздаги масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва белгиланган талабларга тўла жавоб бериши бўйича зарур чоралар кўрилди.

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш учун режали ишлар амалга ошириб келинади. Айниқса, куз-қиш мавсуми арафасида тегишли кўрсатма ва буйруқлар асосида, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолар, ер тўла, дудбўронлар, таҳоратхоналар, қозонхоналар ва туташ бўлган иншоотларда ҳар жиҳатдан хавфсизликни таъминлашга катта урғу қаратилди. Ёнғин хавфсизлигига масъул шахслар тайинланди.

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилаётгани эътиборидан, масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимларини навбатдаги назоратдан ўтказиш ишлари якунланмоқда. Ушбу тадбирларга Фавқyлодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар мутахассислари жалб этилди.

Ўрганишлар давомида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим масжидлардаги иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилди. Шунингдек, иситиш тизимида қуёш панеллари, геоколлекторлар, муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ва шароитга қараб, кўмир заҳираларини тайёрлаш каби чора-тадбирлар кўрилди.

Мана шундай кенг кўламли чора-тадбирлардан асосий мақсад фуқароларимиз хотиржам, эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

20.08.2026   1645   1 min.
Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

Хабар берганимиздек, 19-20 август кунлари Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 19 август куни иштирокчилар кутиб олиниб, уларнинг Ислом цивилизацияси марказига саёҳати ташкил этилди. Ташриф давомида меҳмонлар марказнинг бой экспозициялари, Қуръони карим зали, нодир қўлёзмалар ҳамда буюк аждодларимизнинг илмий меросига бағишланган бўлимлар билан яқиндан танишди. Айниқса, замонавий мультимедиа лойиҳалари ва тарихий экспонатлар уларда чуқур таассурот қолдирди.

Устозлар Марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ислом маърифатини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бўлишди. Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишди.

Оқшомда Ислом цивилизацияси маркази биносида маърифий дастур – mapping намойиш қилинди.

Мазкур тадбирлар ислом цивилизацияси меросини тарғиб этиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириб, янги босқичга олиб чиқишда салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари