Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Август, 2026   |   10 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:15
Қуёш
05:40
Пешин
12:26
Аср
17:12
Шом
19:15
Хуфтон
20:36
Bismillah
23 Август, 2026, 10 Рабиъул аввал, 1448

"Тафриқадан қочамиз"

08.10.2025   9696   1 min.

Исломда динни одамларга қийин қилиб тушунтириш ва оғир талаблар билан чеклаш, ихтилоф чиқариш ман этилган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича: "Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хотиржам қилинглар, бездирманглар”, дедилар" (Имом Бухорий, 6125-ҳадис). 
Имом Таҳовий мусулмонлар орасидаги ихтилоф чиқарувчи тажовузкор шахсларни қоралаб, таъкидлаган: “Ғайритабиий одатлар, хилоф, тафриқадан қочамиз. Адолатли, омонатли кишиларни дўст тутамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз”.

Ўткир Ғузоров тайёрлади

Манба: https://t.me/Sof_aqida_uz/4302

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкентда Малайзия халқаро ҳалол кўргазмаси ўказилиши режалаштирилмоқда

10.08.2026   36631   2 min.
Тошкентда Малайзия халқаро ҳалол кўргазмаси ўказилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳалол саноати йўналишидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат вакиллари Тошкент шаҳрида «Malaysia–Uzbekistan International Halal Fest 2027» халқаро форуми ва кўргазмасини ўтказиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
 

Малайзиянинг «TWOJ CREATIVE SDN BHD» компанияси делегацияси томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳалол саноати экотизимини ривожлантириш, халқаро бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.


Режалаштирилаётган фестиваль доирасида:

  • Халқаро кўргазма, бизнес-форум ва B2B учрашувлари;

  • Ҳалол озиқ-овқат, туризм, молия ҳамда ишлаб чиқариш йўналишларига бағишланган махсус экспозициялар;

  • Инвестиция сессиялари, маданий дастурлар ва маҳсулотлар тақдимотларини ташкил этиш кўзда тутилган.


Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг ҳалол маҳсулотлар бозоридаги салоҳиятини намойиш этиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт имкониятларини яратишга хизмат қилади.


Музокаралар давомида Малайзиянинг JAKIM стандартлари асосида ҳалол сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, фермер ва тадбиркорлар учун ўқув-семинарлар ҳамда малака ошириш дастурларини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Томонлар фестивални юқори савияда ташкил этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, бизнес ҳамжамияти ҳамда тармоқ уюшмаларини жалб этган ҳолда қўшма «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.


Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу форум савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб этиш, ҳалол саноати инфратузилмасини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим халқаро майдонга айланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари