Исломда динни одамларга қийин қилиб тушунтириш ва оғир талаблар билан чеклаш, ихтилоф чиқариш ман этилган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича: "Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хотиржам қилинглар, бездирманглар”, дедилар" (Имом Бухорий, 6125-ҳадис).
Имом Таҳовий мусулмонлар орасидаги ихтилоф чиқарувчи тажовузкор шахсларни қоралаб, таъкидлаган: “Ғайритабиий одатлар, хилоф, тафриқадан қочамиз. Адолатли, омонатли кишиларни дўст тутамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз”.
Ўткир Ғузоров тайёрлади
Манба: https://t.me/Sof_aqida_uz/4302
Тадбирда Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев иштирок этиб, ёш кадрлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида диний соҳа ходимлари олдида турган бир қатор долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан:
Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш;
Устоз-шогирд анъаналарини янада мустаҳкамлаш;
Оилавий ажримларнинг олдини олишда диний-маърифий ёндашувларни кучайтириш;
Ёт ғоя ва бузғунчи оқимларга қарши илмий асосланган раддиялар бериш кўникмаларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур очиқ мулоқот ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашишлари учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Навоий вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати