Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Ноябр, 2026   |   14 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:58
Қуёш
07:16
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:17
Bismillah
24 Ноябр, 2026, 14 Жумадул сони, 1448

12.01.2024   1402   1 min.
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Мир Араб мадрасаси талабалари дуал таълим дастурига мувофиқ тарғибот тадбирларида иштирок этмоқда

24.11.2026   10422   1 min.
Мир Араб мадрасаси талабалари дуал таълим дастурига мувофиқ тарғибот тадбирларида иштирок этмоқда

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасининг битирувчи курс талабалари Дуал таълим 4+2 дастури доирасида амалий машғулотларни давом эттирмоқдалар. Ушбу дастурга мувофиқ, талабалар ўз билим ва тажрибаларини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий масжидлар ва маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Тарғибот тадбирларининг асосий мақсади – жамиятда исломий маърифатни кенг тарғиб қилиш, ёшларга ахлоқий тарбия бериш ҳамда диний саводхонликни оширишдан иборат. Ушбу тадбирларда талабалар маҳалла аҳли билан учрашиб, уларга диний ва маънавий мавзуларда суҳбатлар олиб бордилар, шунингдек, масжидларда фаолият юритувчи имом-хатиблар билан ҳамкорликда амалий машғулотларда қатнашдилар.

Талабалар иштирокидаги бу каби тарғибот тадбирлари нафақат уларнинг амалий кўникмаларини ошириш, балки жамият билан бевосита ишлаш тажрибасини орттириш, исломий қадриятларни кенг оммага етказиш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур дастур асосида олиб борилаётган ишлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган бўлиб, у талабаларнинг илмий-амалий тайёргарлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари