Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Сентябр, 2026   |   16 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:57
Қуёш
06:15
Пешин
12:14
Аср
16:25
Шом
18:16
Хуфтон
19:31
Bismillah
27 Сентябр, 2026, 16 Рабиъус сони, 1448

Истихора дуоси

08.10.2025   12284   2 min.
Истихора дуоси

حدثنا أبو بكر أحمد بن زهير نا محمد بن عمران بن أبي ليلى  نا أبي ابن أبي ليلى  عن فضيل بن عمرو  عن إبراهيم  عن علقمة  عن عبد الله بن مسعود  عن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم أنه كان إذا استخار الله في الأمر يريد أن يصنعه قال: ”اللهم إني أستخيرك بعلمك وأستقدرك بقدرتك“ - ثم ذكر نحو حديث الحسن بن عبيد الله الذي هو موقوف - ”وأسألك من فضلك فإنك تعلم ولا أعلم وتقدر ولا أقدر وأنت علام الغيوب  اللهم إن كان هذا الأمر الذي أريد خيرا لي في أمر ديني وخيرا لي في عاقبة أمري وخيرا لي فيما نبتغي (أبتغتي) فيه الخير فيسره لي ثم بارك لي فيه  وإن كنت تعلم أن غير ذلك خير فيسر لي الخير حيث كان ثم ارضني بما قضيت.“

 

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бирор ишда Аллоҳга истихора қилсалар бундай дуо қилардилар: “Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг илминг билан истихора [1]қиламан – яхшиликни сўрайман. Сенинг қудратинг билан қудрат сўрайман”.

Сўнг Ҳасан ибн Убайдуллоҳнинг мавқуф[2] бўлган ҳадисини айтди: “Буюк фазлингдан (ато этишингни) сўрайман. Чунки Сен (ҳамма нарсани) биласан, мен билмайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен ғайбларни ниҳоятда билувчи Зотсан. Аллоҳим, агар мен хоҳлаган мана шу иш диним масаласида мен учун яхшилик бўлса, ишимнинг оқибатида (охиратимда) мен учун яхшилик бўлса, яхшилик бор деб хоҳлаётган нарсамизда (нарсамда) мен учун яхшилик бўлса, уни менга осон қилгин, сўнгра уни менга баракотли этгин. Агар шундан бошқасида яхшилик борлигини билсанг, менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни насиб эт. Сўнгра нимани ҳукм қилсанг, мени шунга рози қил”.


Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

 


[1] Истихора – “хайрни талаб қилиш” деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишни билмай қолганида истихора намозини ўқийди. Бу намозни ҳар бир ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир. Намозни ўқиб бўлгач, ҳадисда келган дуони ўқийди.

[2] Мавқуф ҳадис: саҳобийга изофа берилган сўз ёки феъл, ёки тақрирга айтилади.

Бошқа мақолалар
Видеолар

“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (25.09.2026)

26.09.2026   20676   1 min.

#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha

00:00 Анонс

01:24 Президентимиз Андижон вилоятида бўлди

01:58 Мавъизалар таъсирчанлигини ошириш, ёшлар эътиқодини мустаҳкамлаш ва аҳоли билан манзилли ишлаш – Андижондаги йиғилиш тафсилотлари

03:18 Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар

04:08 “The Diplomatic Insight”: Мустақил Ўзбекистоннинг ютуқлари халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб келмоқда

04:59 Малайзияда хайрия соҳасида илғор тажрибалар ўрганилмоқда

06:00 Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан

06:49 Наманганлик имом-хатиблар Ислом цивилизацияси марказини очиқ илмий платформа сифатида эътироф этишди

07:37 Бир эзгу қадам — юзлаб қалбларга умид

08:00 Битирувчи ёшлар билан учрашув

08:42 Интеллектуал ўйин — заковат ва илм байрами
 
09:33 «Мафкуравий хатарларга қарши курашда отинойиларнинг ўрни ҳамда масъулияти» мавзусида сайёр семинар ташкил этилди.

#yangiliklar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бошловчи: Неъмат Мусаев
Муҳаррир: Абдулатиф Абдуллаев
Оператор: Дилшоджон Маҳкамов
 

ВИДЕО