Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Май, 2026   |   19 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:42
Қуёш
05:13
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:30
Хуфтон
20:55
Bismillah
07 Май, 2026, 19 Зулқаъда, 1447

13.10.2025   47251   1 min.
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳайз кўрган аёл Қуръон тиловат қилиши мумкинми?

07.05.2026   3195   1 min.
Ҳайз кўрган аёл Қуръон тиловат қилиши мумкинми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръонни ёддан ўқиш таҳорати йўқ киши (муҳдис) учун жоиз, аммо жунуб, нифос ва ҳайз кўрган аёллар учун тақиқлангандир.

Бунинг сабаби (ҳикмати) қуйидагича: Араб қавми, Аллоҳ таоло: У (Аллоҳ) уммийлар ичига ўзларидан бўлган Расулни юборган Зотдир... (Жума сураси, 2-оят) деб сифатлаганидек ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом: Биз уммий умматмиз; на ҳисобни ва на ёзишни биламиз, деб айтганларидек, асосан хат-саводсиз бўлишган. Улардан Исломга кирганлар Қуръонни фақат эшитиш (талқин) орқали қабул қилишар,  қалбларида ёдлаб қолишар эди.

Қуръонни ёдда сақлаб қолиш мақсадида уни кўп такрорлашга эҳтиёж сезардилар. Агар уларга Қуръон ўқиган ҳар бир ҳолатларида пок (таҳоратли) бўлиш мажбурияти юкланганда, бу уларга қийинчилик туғдирган бўларди. Уларнинг ичида Мусҳафдан ўқийдиганлари кам эди, шунинг учун Мусҳафни ушлаш ва ундан ўқиш вақтида таҳоратли бўлиш шарти уларга оғирлик қилмасди.

Шу маънога кўра, таҳоратсиз кишига қироат қилиш жоизлиги ва жунуб кишига мумкин эмаслиги ўртасидаги ҳукм ажратилди. Чунки жунублик ҳолати таҳоратсизлик (кичик бетаҳоратлик) каби доимий ва тез-тез содир бўлмайди.

Таҳоратсиз кишига Қуръон ўқиш учун таҳоратни вожиб қилишда машаққат бор, аммо жунубликдан ғусл қилишни вожиб қилишда машаққат йўқ. Валлоҳу аълам (Аллоҳ билувчироқдир).

Қаффол Шоший. “Маҳосин аш-шариъа”.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар