“Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз” ташаббуси доирасида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирнинг навбатдагиси Сўх туманида ўтказилди. Тадбирга Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов бошчилик қилди.
“Иноятуллоҳ” масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишда тажрибали имом-хатиблардан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, улар ўртасида вазифалар тақсимланди. Алишер домла амалий ишлар йўналишлари, гуруҳ аъзоларининг ҳамкорлиги ва маҳаллаларда олиб бориладиган маънавий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Ишчи гуруҳ фаолияти уч йўналишда ташкил этилди. Жумладан, ҳожилар иштирокида фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди, маҳалланинг муаммоли хонадонлари аниқланди ва уларда тарғибот ҳамда амалий ёрдам ишлари амалга оширилди.
Тадбир давомида имом-хатиблар томонидан ижтимоий ва маънавий кўмакка муҳтож фуқаролар билан маърифий суҳбатлар ўтказилди, аразлашган оилаларни яраштириш мақсадида олиб борилган суҳбатлар натижасида икки хонадонда ажримнинг олдини олишга эришилди.
Шунингдек, эҳтиёжманд, ногирон ва кекса фуқаролар истиқомат қилаётган хонадонларга борилиб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Тадбир якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Сўх туманида фаолият юритаётган имом-хатибларга мазкур тадбир доирасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.