Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Октябр, 2025   |   1 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:25
Қуёш
06:44
Пешин
12:12
Аср
15:48
Шом
17:34
Хуфтон
18:47
Bismillah
23 Октябр, 2025, 1 Жумадул аввал, 1447

Антарктикадаги илк намозгоҳ

16.10.2025   20016   1 min.
Антарктикадаги илк намозгоҳ

1991 йилдан буён фаолият юритаётган Жинна илмий-тажриба станцияси Антарктика қитъасидаги илк намозгоҳ сифатида расман тасдиқланган маскан ҳисобланади. Станция Покистоннинг илмий базаcи бўлиб, мамлакатнинг қутб минтақасини тадқиқ этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида ташкил этилган.

Шарқий Антарктика ҳудудида жойлашган мазкур станция 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, илмий ва логистик марказ сифатида хизмат қилиб келмоқда. Станция Покистоннинг Океанография миллий институти томонидан бошқарилади ва музшунослик, денгиз биологияси ҳамда иқлимшунослик бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

Станция фаолияти бошланган илк кунларданоқ Антарктикадаги мусулмон мутахассислар ўзларининг ибодатларини бажариб келмоқдалар. Қаттиқ совуқ, ойлаб давом этувчи тунда ҳам улар намозларини мунтазам адо этиб келишган. Илгари вақтинчалик экспедицияларда ҳам айрим одамлар Антарктикадада намоз ўқиган бўлиши мумкин, лекин илк жамоавий намозлар айнан Жинна станцияси доимий фаолият бошлаши билан йўлга қўйилган.

Станциянинг асосий яшаш жойи ичида кичик намозгоҳ ташкил этилган бўлиб, Антарктика минтақасига мос ҳисоб-китоблар асосида қибла йўналиши аниқлигида қурилган.

Антарктика шартномаси бандларида барча тадқиқот станцияларида диний эркинлик ва ибодат ҳуқуқини таъминлаш ва ҳурмат қилиш қайд этилган. Покистон ҳукумати маълумотларига кўра, Жинна Антарктика станцияси ҳозир ҳам фаолият юритмоқда, илмий изланишлар билан бирга мутахассисларнинг диний эҳтиёжлар учун ҳам шароит яратилган.

Мазкур станция Покистон Республикасининг асосчиси — Муҳаммад Али Жинна номи билан аталган.

Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Пўлатхон Каттаев тайёрлади

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қиёмат олдидан

23.10.2025   684   1 min.
Қиёмат олдидан

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

حدثنا الحسن بن علي بن عفان العامري نا أبو أسامة عن الأعمش عن شقيق قال: كنت جالسا مع عبد الله وأبي موسى وهما يتحدثان فقالا: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: ”إن بين يدي الساعة أياما يرفع فيهن العلم وينزل فيهن الجهل ويظهر فيهن الهرج والهرج: القتل.

Шақиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ва Абу Мусо билан бирга ўтирган эдим, улар гаплашаётган эдилар, бундай дейишди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: Қиёмат олдидан шундай кунлар бўладики, унда илм кўтарилиб, жаҳолат ёғилади, ҳарж зоҳир бўлади, ҳаржқатлдир”, деганлар.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

Мақолалар