frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Талабалар футбол майдонида беллашдилар

20.10.2025   14645   1 min.
Талабалар футбол майдонида беллашдилар

Нукус шаҳридаги "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний" ўрта махсус ислом билим юрти кичик спорт майдонида "Спорт - саломатлик гарови" шиори остида мусобақа ташкил этилди.
Ушбу футбол мусобақаси қарийб икки ҳафта давомида кўтаринки кайфиятда, соғлом рақобат руҳида ўтди. Талабалар ўз жамоалари билан ғалаба учун курашар экан, ўзаро ҳурмат, жамоавийлик ва спортга бўлган меҳрини намоён этди. Беллашувларда ҳар бир жамоа ғалабага муносиб ўйин намойиш этди, томошабинлар эса ҳар бир гол ва ҳаракатни қизғин олқишлар билан кузатиб борди.
Уч гуруҳда, жами 11 жамоа ўйинларда иштирок этди. Дастлабки ўйинда А гуруҳидан, В гуруҳидан ва С гуруҳидан ғолиблар аниқланиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Якунига кўра, 4-Б курс талабаларидан тузилган гуруҳ 3-ўринни, 2-А курс талабаларидан тузилган гуруҳ 2-ўринни ва 4-С курс талабаларидан тузилган гуруҳ 1-ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоалар билим юрти жамоаси томонидан тайёрланган диплом ва совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақа давомида энг яхши дарвозабон, энг яхши ҳужумчи, энг яхши ўйинчилар аниқланиб, улар ҳам фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 
Мусобақа якунида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ижтимоий ва диний ташкилотлар бўйича котибият мудири Ж.Юсупов ҳамда билим юрти мудири Ж.Абдиразаков мусобақа иштирокчиларини ғалабалари билан табриклаб, келгуси ўқишларида муваффақиятлар тилади.

Талабалар футбол майдонида беллашдилар Талабалар футбол майдонида беллашдилар Талабалар футбол майдонида беллашдилар Талабалар футбол майдонида беллашдилар
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Саховатга йўғрилган хайрли тадбир

11.08.2026   43069   1 min.
Саховатга йўғрилган хайрли тадбир

10 август куни, Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида эзгулик ва саховатга йўғрилган хайрли тадбир ўтказилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларидан 35 нафарига янги ўқув йили олдидан мактаб кийимлари, сумкалар ва зарур ўқув қуроллари совға қилинди.

 

ВИДЕО