Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Август, 2026   |   11 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:16
Қуёш
05:41
Пешин
12:25
Аср
17:11
Шом
19:13
Хуфтон
20:34
Bismillah
24 Август, 2026, 11 Рабиъул аввал, 1448
Мақолалар

"Хуш каломлар Унга кўтарилур" оятининг тафсири

23.10.2025   6063   1 min.

Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Фотир сурасининг "Хуш каломлар Унга кўтарилур" 10-ояти ҳақида шундай деганлар:
 “Хуш каломлар ва садақанинг кўтарилиши уларнинг (Аллоҳ томонидан) қабул бўлганига ишорадир. Фаришталарнинг юксалишидан эса осмондаги манзилларига кўтарилишлари назарда тутилган. Аммо, “Аллоҳга кўтарилиш” деган маънонинг бу ўриндаги таъбири салаф солиҳлар томонидан тафвиз қилиш билан бўлса, улардан кейин келган имомлар томонидан таъвил қилиш билан бўлади."
 Ибн Баттол роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
 “Мана шу бобда Имом Бухорийнинг мақсадлари (муташобиҳ) оят ва ҳадисларининг зоҳирини оладиган мужассима жаҳмияларга раддия бериш бўлган. Аллоҳ таоло жисм эмаслиги аниқ бўлди, демак у бирор маконга ўрнашиб олишга ҳам муҳтож бўлмайди. Зеро, Аллоҳ  бирор макон бўлмаган пайтда ҳам  бўлган. Аллоҳ таоло фаришталарнинг кўтарилишини Ўзига нисбат бериши бу ишни шарафли эканига далолат қилади. Демак, Унга кўтарилишликнинг маъноси Аллоҳни макондан поклаган ҳолда, даражасини улуғлаш бўлади”.

Рустам Охунжонов  "Кўкалдош" ўрта махсус

ислом таълим муассасаси Матбуот котиби

Манба: @ahnafuz

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мустақиллик шукуҳи — эзгулик ва саховат тимсоли

14.08.2026   35627   1 min.
Мустақиллик шукуҳи — эзгулик ва саховат тимсоли

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан юртимизда тинчлик, меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби юксак қадриятларни кенг тарғиб этишга қаратилган хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,13 август куни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида туман бош имом-хатиблари, отинойилар, «Ҳаж–2026» зиёратидан қайтган ҳожи оталар ва ҳожи оналар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Р.Собитов иштирок этди. Тадбир доирасида    «Мустақиллик шукуҳи» шиори остида Урганч шаҳридаги боқувчисини йўқотган, етим, ночор ва кам таъминланган оилалардан 100 нафарига ВАҚФ жамоат фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда моддий ёрдамлар кўрсатилди. Бу хайрли амал орқали эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак ва самимий меҳр-эътибор улашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати