Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Ноябр, 2026   |   14 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:58
Қуёш
07:16
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:17
Bismillah
24 Ноябр, 2026, 14 Жумадул сони, 1448

12.01.2024   1378   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари Халқаро ислом молияси форумида иштирок этмоқда

24.11.2026   12048   1 min.
Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари Халқаро ислом молияси форумида иштирок этмоқда

2026 йил 24 ноябрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ислом молияси бўйича шариат олимларининг XXI халқаро форуми — ISSF2026 ўз ишини бошлади.

Мазкур халқаро тадбирда Тошкент ислом институти вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Жумладан, институтнинг «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси мудири С. Примов, кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси С. Масайитов, институт катта ўқитувчиси  А. Ҳомидов,  кафедра катта ўқитувчилари М. Жўраев, Я. Раззоқов ҳамда «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси катта ўқитувчиси Р. Махсумхонов форумда қатнашмоқда.

Жорий йилги форум «Замонавий ислом молияси амалиётларини “Муқтадо ал-ақд” ва “Мақсуд ал-ақд” нуқтаи назаридан танқидий таҳлил қилиш» мавзусига бағишланган.

Форумда халқаро миқёсдаги нуфузли шариат олимлари, ислом молияси соҳаси мутахассислари, иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, тартибга солувчи ташкилотлар вакиллари ҳамда академик доиралар намояндалари жам бўлган.

Анжуманнинг асосий эътибори замонавий исломий молиявий маҳсулотлар ва амалиётларнинг шариат талаблари, шартномаларнинг ҳуқуқий моҳияти ва кўзланган мақсадларига мувофиқлигини таҳлил қилишга қаратилган.

Хусусан, форум доирасида «Муқтадо ал-ақд» (шартномадан келиб чиқадиган ҳуқуқий тақозолар) ва «Мақсуд ал-ақд» (шартномадан кўзланган мақсадлар) тушунчаларининг назарий асослари, уларнинг ўзаро муносабати, молиявий шартномаларнинг шакли ва мазмун-моҳияти ўртасидаги уйғунлик, шунингдек, шариат мақсадларини замонавий молиявий амалиётларга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбир доирасида илмий маърузалар, мунозаралар ва тажриба алмашинуви орқали ислом молиясини шариат тамойиллари ва мақсадларига мувофиқ ривожлантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчиларининг мазкур нуфузли халқаро анжуманда иштироки уларнинг замонавий исломий молия, фиқҳ ва шариат тадқиқотлари борасидаги билим ва тажрибаларини бойитиш, халқаро илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда илғор тажрибаларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

ТИИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари