Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2026   |   28 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:28
Пешин
12:30
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
21:00
Bismillah
11 Август, 2026, 28 Сафар, 1448
Янгиликлар

Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди

24.10.2025   14411   1 min.
Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди

Бугун, 24 октябрь куни Республика маънавият марказида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
 

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, мутасадди вакиллар, ОАВ ходимлари иштирок этди.


Давра суҳбатини Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов олиб борди.


Маърифий тадбирда Муфтий ҳазратлари ўз нутқлари давомида мавзу бугун долзарб эканини таъкидлаб,  масжидларда имом домлалар тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказишда тежамкорлик тамойилларига амал қилиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича доимий илмий суҳбат ва тушунтириш олиб бораётгани, шунингдек, ҳожилар билан  бирга “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” шиори остида амалий тарғибот тадбирлари ўтказилаётганини алоҳида қайд этдилар.


Йиғилиш сўнгида умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича 2025 йил октябрь-декабрь ойларида амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги қўшма чора-тадбирлар дастури имзоланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сиз энг бой одамсиз!

10.08.2026   5966   1 min.
Сиз энг бой одамсиз!

Инсоннинг феъли қизиқ: биз кўпинча ўзимизда йўқ нарсалар ҳақида қайғуриб, қўлимиздаги бебаҳо неъматларни одатдаги ҳолдек қабул қиламиз. Ваҳоланки, биз оддий деб билган қулайликлар, соғлиқ ва бошқа имкониятлар сайёрамизнинг миллионлаб аҳолиси учун энг катта орзу ҳисобланади.


Жумладан, бугунги тонгни дунё бўйича 174 мингга яқин инсон қарши ололмади. Айни дамда 50 миллиондан ортиқ одам саратон касаллиги билан курашмоқда. 300 миллион инсон ранглар жилосини кўриш бахтидан маҳрум. 400 миллионга яқин киши эса эшитиш мосламаларисиз дунё товушларини эшита олмайди. 770 миллиондан ортиқ катта ёшдаги инсон ҳанузгача ўқиш ва ёзишни билмайди. 2,5 миллиарддан зиёд аҳоли глобал ахборот ва интернет имкониятларидан узилган ҳолда яшамоқда. 6,5 миллиард инсон эса самолётда умуман учиб кўрмаган...


Бу рақамлар шунчаки қуруқ кўрсаткичлар эмас. Улар ортида миллионлаб инсонларнинг ана шундай аянчли тақдири ётибди.
Агар сиз ҳозир ушбу матнни ўқий олаётган, атрофдаги ранглар ва товушларни ҳис қилаётган, энг муҳими, янги кунни соғ-омон яшаётган бўлсангиз, демак, сиз сайёрадаги энг бахтли инсонлардан бирисиз. Шундай экан, турмуш ташвишларидан нолишни тўхтатинг. Ён-атрофга боқинг: сиз яшаётган бугунги кунга кимлардир етмади. Демак, ҳар бир хотиржам олинган нафас, ҳар тинч отган тонг учун Яратганга ҳамдлар айтиб, шукроналик кайфияти билан яшанг. Чунки сиз энг бой одамсиз!
 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

 

Ибратли ҳикоялар