Шу йил 15 февраль куни Мир Араб олий мадрасасида диний соҳа раҳбарлари ва имом ноиблар ўртасида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Обидхон Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмита бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Диний идора бўлим мудири Музаффар Камолов, Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳир домла Рўзиев ҳамда Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов иштирок этди.
Учрашувда Бухоро ва Навоий вилоятида фаолият юритиб келаётган имом ноибларнинг билим ва малакаларини ошириш, халқимиз ўртасида маънавий-маърифий соҳадаги ҳиссасини юқори савияга етказиш, соҳа вакиллари фаолияти давомида дуч келаётган муаммо ва камчиликларни биргаликда бартараф этиш масалалари кўрилди.

.jpg)
.jpg)




ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Туркия Диёнат ишлари бошқармаси томонидан Истанбул шаҳрида «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусида Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши ўтказилади. 2026 йил 23–26 ноябрь кунлари мазкур нуфузли анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий — Идора ҳузуридаги Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация қатнашади.
Халқаро йиғинда дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакати — жумладан, БАА, Қатар, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Малайзия, Мавритания, Босния ва Герцеговина, Черногория, Хорватия, Болгария, Ирландия ҳамда МДҲ давлатларидан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, фатво кенгашлари раҳбарлари ва етук исломшунос олимлар иштирок этадилар.
Анжуман кун тартибидан уммат бирлигини мустаҳкамлашда фатво идораларининг ўрни, жамоавий ижтиҳодни ривожлантириш, ахборот асридаги сунъий интеллект ва рақамли дунё шароитида фатво бериш масъулияти ҳамда фатво ишлаб чиқишда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш каби муҳим йўналишлар ўрин олган.
Шунингдек, оила институтини асраш, ёш авлод тарбияси, замонавий ақидавий ва ғоявий таҳдидларга қарши курашишга оид долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати