frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Дунё мусулмонлари Рамазонни қандай кутиб олди? (фотожамланма)

28.03.2023   2442   2 min.
Дунё мусулмонлари Рамазонни қандай кутиб олди? (фотожамланма)

Рамазон ойи бошланиши муносабати билан Reuters бутун дунё мусулмонларининг муқаддас ойни қандай кутиб олаётгани манзаралари акс этган суратларни эълон қилди.

Таровиҳ намозини ўқиётган индонезиялик аёллар. Индонезия, Марказий Жава провинцияси, Соло шаҳри, Шайх Зайд масжиди./ Фото:Reuters
Ифторлик учун ёйилган дастурхон. Покистон, Карачи./ Фото:Reuters
Таровиҳ ўқиётган мусулмонлар. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters
Таровиҳ ўқиётган муслималарни кузатаётган болакай. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters
Таровиҳ ўқиётган мусулмонлар олдида ухлаб қолган болакайлар. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters

 

Рамазоннинг илк кунида масжид ифторлиги учун овқат тайёрлаётган 46 ёшли ошпаз. Малайзия, Куала-Лумпур./ Фото:Reuters
Рамазонинг биринчи кунида Султон Аҳмад майдони Аё София масжиди фонида ифторлик қилаётганлар. Туркия, Истанбул./ Фото:Reuters
Ифторлик вақтини кутаётган киши. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters
Жамоат билан таровиҳ ўқиётган аёллар. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters
Ифторлик қилаётган мусулмонларга овқат тарқатиляпти. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters
Катта масжидда Қуръон ўқиётган мусулмонлар. Яман, Сано./ Фото:Reuters
Ифторлик вақти бўлганини одамларга билдириш учун отилган тўп. Туркия, Истанбул, Султон Аҳмад масжиди./ Фото:Reuters
2023 йилнинг илк таровиҳида қатнашаётган аёллар. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters
Боласи билан ифторлик вақтини кутаётган эркак. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters
Рамазоннинг илк кунида ойни излаётган 66 ёшли Исҳоқ Шолеҳ. Индонезия, Жакарта. Ал-Мусяриъин масжиди./ Фото:Reuters
Малайзия Ислом маъмурияти ва янги ой чиқишини аниқлайдиган теодолит асбоби. Малайзия, Путражая./ Фото:Reuters
Ифторликни кутаётган эркаклар. Индонезия, Жакарта. Катта Истиқлол масжиди./ Фото:Reuters
Рамазоннинг илк кунида таровиҳ ўқиётган мусулмонлар. Индонезия, Ғарбий Жава вилояти, Бандунг шаҳри, Ал-Жаббор масжиди. / Фото:Reuters
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

11.08.2026   16324   2 min.
Банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

Адлия вазирлиги Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3656-1, 01.08.2026 й.), хабар бермоқда huquqiyaxborot Telegram канали.

Мазкур идоравий ҳужжат "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ–1126-сон Қонунга мувофиқ айрим кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг қуйидаги тартиб-таомилларини белгилайди:

  • микромолия ташкилотини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкига ўзгартириш;
  • фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкка ўзгартириш;
  • фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкига ўзгартириш;
  • фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкини микромолия ташкилотига ўзгартириш;
  • банкни фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкка ўзгартириш.

Шунингдек, ўз фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкка ўзгартиришга фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки ҳақли.

Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш учун ногиронлиги бўлган шахслар учун микромолия банки биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси мавжуд бўлиши керак.

Ташаббус Форс кўрфази мамлакатларидан инвестицияларни жалб қилишга қаратилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш иқтисодиётга депозитлар ва тўғридан-тўғри инвестициялар кўринишида тахминан 1 миллиард доллар жалб қилиши мумкин. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2035 йилга бориб Ўзбекистон ушбу тизим ишга туширилгандан бери дунёда ислом молиясининг энг тез ўсишини намойиш этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари