Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Умра зиёратчиси: “Сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди”

04.11.2025   7023   1 min.
Умра зиёратчиси: “Сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди”

Жорий йилнинг 23 октябридан 2 ноябрига қадар Ҳаж ва умра маркази томонидан умра сафарига бориб келган зиёратчилар сафар давомида ўзларига кўрсатилган хизматлардан жуда мамнун бўлишди.


Мадинаи мунавварада Равзаи шарифга кириш, Уҳуд тоғи, Қубо масжиди зиёратларидан бир олам тассуротлар олиб, эҳром боғлаб Маккаи мукаррамага келган зиёратчиларнинг ҳаммаси ибодатларини адо этишди.


Каъбатуллоҳ тавофи, беш вақт ва нафл намозлар билан бир қаторда Арафот, Нур, Савр тоғлари ҳамда Мино, Муздалифа водийлари каби муборак қадамжоларга уюштирилган зиёратлардан дилларда фараҳ жўш урди.


Қизил денгизга қилинган саёҳат уларнинг кайфиятларини янада чоғ этди.


– Кексайиб қолганим учун, гарчи куёвим ва қизим билан узоқ сафарга чиққан бўлсам ҳам, хавотирим бор эди, – деди сурхондарёлик 76 ёшли Осиё она Тошмуҳаммедова. – Халқона тил билан айтганда, эгали эканмиз. Ишчи гуруҳи, элликбошилар, шифокорлар доим хизматга шай туришди. Ибодатларни бирма-бир, етаклаб юриб ўргатишди. Бирор жойда еб-ичишнинг, меҳмонхонанинг ё уловнинг ташвишини қилмадик. Аллоҳга беҳисоб шукрки, сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди.


Зиёратчиларни Ўзбекистондан муборак диёрга кузатишдан тортиб, то она Ватанга қайтишларигача бош-қош бўлганлар ҳақига дуолар қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Умра зиёратчиси: “Сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди” Умра зиёратчиси: “Сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди” Умра зиёратчиси: “Сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди” Умра зиёратчиси: “Сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди” Умра зиёратчиси: “Сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди” Умра зиёратчиси: “Сафаримиз ниҳоятда ҳузур-ҳаловатли ўтди”
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Одамларнинг иймони турлича бўлади

28.08.2026   11166   1 min.
Одамларнинг иймони турлича бўлади

Тили ва дили билан иймон келтириб, унинг тақозосига кўра гўзал ҳаёт кечирган инсон комил мўмин дейилади. Бундай кишилар дўзах юзини кўрмай, Аллоҳнинг фазли-марҳамати ила тўғри жаннатга кирадилар. Тили ва дили билан иймон келтириб, катта гуноҳлар қилиб, тавба қилмай вафот этган инсон фосиқ мўмин ҳисобланади...

Тили билан иймон келтириб, қалбида иймони бўлмаган кимса мунофиқ ҳисобланади. Бундай кишига дунёда мўминларга ўхшаб муомала қилингани билан охиратда улар учун ҳеч қандай насиба бўлмайди, Аллоҳ асрасин.



Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан

Ибратли ҳикоялар