Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Сентябр, 2026   |   20 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:27
Қуёш
05:50
Пешин
12:23
Аср
17:00
Шом
18:59
Хуфтон
20:17
Bismillah
02 Сентябр, 2026, 20 Рабиъул аввал, 1448

Умра мавсуми тарихдаги рекорд кўрсаткич

04.11.2025   175788   1 min.
Умра мавсуми тарихдаги рекорд кўрсаткич

Умра кириш визалари энди берилган санадан бошлаб уч ой эмас, бир ой амал қилади.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги Умра визаларининг амал қилиш муддатини уч ойдан бир ойга қисқартирди. Бироқ, мамлакатга киргач, ташриф буюрувчи уч ойгача Қиролликда қолиши мумкин.

Янги қоидалар ноябрь ойи бошидан кучга кирди. Бу ўзгариш жорий йилда умра визасини олиш сони рекорд даражага чиққани билан боғлиқ бўлиб, ҳозиргача тўрт миллиондан ортиқ хорижий зиёратчига виза берилган.

Янги тизимга кўра, зиёратчи виза берилганидан сўнг 30 кун ичида Саудия Арабистонига кирмаса, унинг визаси автоматик равишда бекор қилинади.

Шу билан бирга, мамлакатга киргандан кейинги уч ойлик яшаш муддати сақланиб қолади.

Умра ва зиёрат бўйича Миллий қўмита маслаҳатчиси Ахмад Бажаейфернинг таъкидлашича, ўзгаришлар ёз мавсуми тугагач Макка ҳамда Мадинада ҳаво салқинлашидан сўнг зиёратчилар сонининг кескин кўпайишига тайёргарлик сифатида киритилган.

Жорий йилнинг июн ойида бошланган Умра мавсуми тарихдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди, беш ой ичида тўрт миллиондан ортиқ хорижий зиёратчи Саудияга келган. Бу эса аввалги мавсумлар натижаларидан ҳам юқори бўлиб, Умра зиёратига бўлган жаҳон миқёсидаги талабнинг ортиб бораётганини кўрсатади.

Т.Азимов тайёрлади

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мустақиллик шукуҳи — эзгулик ва саховат тимсоли

14.08.2026   42969   1 min.
Мустақиллик шукуҳи — эзгулик ва саховат тимсоли

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан юртимизда тинчлик, меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби юксак қадриятларни кенг тарғиб этишга қаратилган хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,13 август куни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида туман бош имом-хатиблари, отинойилар, «Ҳаж–2026» зиёратидан қайтган ҳожи оталар ва ҳожи оналар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Р.Собитов иштирок этди. Тадбир доирасида    «Мустақиллик шукуҳи» шиори остида Урганч шаҳридаги боқувчисини йўқотган, етим, ночор ва кам таъминланган оилалардан 100 нафарига ВАҚФ жамоат фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда моддий ёрдамлар кўрсатилди. Бу хайрли амал орқали эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак ва самимий меҳр-эътибор улашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати