Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳумма инний ас`алука феълал хойроти ва таркал мункароти, ва ҳуббал масакийн. Ва ан тағфиро лий ва тарҳаманий, ва татуба ъалаййа. Ва иза ародта биъибадика фитнатан фақбизний илайка ғойро мафтунин.
Маъноси: Аллоҳим, Сендан яхшиликни бажариб, ёмонликни тарк қилишни ҳамда мискинларни яхши кўришни сўрайман. Мени мағфират қилиб, менга раҳм қилишингни ҳамда тавбамни қабул этишингни сўрайман. Агар бандангга фитнани хоҳласанг, фитналанмасдан жонимни олгин.
Ровий: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу. Имом Аҳмад ва имом Термизий ривояти.
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят филиали томонидан «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасасида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда таълим муассасасида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг илм-маърифат йўлидаги шарафли меҳнати эътироф этилиб, уларга самимий тилаклар билдирилди. Байрам муносабати билан 8 нафар устозга 5 миллион сўмдан, жами 40 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек, бошқа ўқитувчи ва мураббийларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган жамланмалар ҳамда маиший техника воситалари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.
Байрам тадбири давомида устоз ва мураббийларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятларига муваффақиятлар тиланди. Зеро, устозга кўрсатилган эҳтиром — илмга, маърифатга ва келажак авлодга кўрсатилган эҳтиромдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати