Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан-бир йўли – бу китоб мутолааси. Инсон камолоти манбаи ҳам китобдир. Дарҳақиқат, бу маънавий сарчашма кишиларнинг дунёқарашини бойитади, нутқини ўстириб, хотирасини мустаҳкамлайди. Ана шундай асарлардан бири Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари тасниф этган «ЭЙ БАНДАЛАРИМ... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китобидир.
Шу йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан ташкиллаштирилган «ЭЙ БАНДАЛАРИМ... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти жуда кўтаринки руҳда ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
Аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш ҳамда уларнинг эзгу ташаббусларини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.
Шу йил 23 сентябрь куни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Мулоқотларда масжидлар ва имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, умра зиёрати ва бошқа масалаларда батафсил тушунтиришлар берилди. Зарурий эҳтиёжманд мурожаатчиларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, келганлар орасида хайрли дуо ва маслаҳат олиш ниятидаги юртдошларимиз ҳам бўлди.
Кўрсатилган алоҳида эътибор ва муаммоларига ечим топилганидан мамнун бўлганлар миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилишди.
Маълумот ўрнида, аҳоли мурожаатларини тинглашга қаратилган бу каби очиқ қабуллар ҳар чоршанба куни Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ва барча жоме масжидларда имом-хатиблар томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати