Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло менинг доимий нуқсонларимга қарамай, ҳеч қачон мени ташлаб қўймаган.
Бунга ҳақли бўлмасамда, кенг фазлидан ризқлантирган, ато этган.
Гуноҳларим улкан бўлсада, мени айбларимни беркитган, хотиримни жам қилган.
У Зот дуоларимни мен сўраганимданда яхшиси ила ижобат этган.
Умид қилганим, кутганимдан кўра кўпроғи(ни бериш) ила мени ҳайратга солган.
У Зот гуноҳим билан ушламади балки, менга муҳлат берди, мени икром қилди.
У Зот менинг Роббим, ёлғизлигимда йўлдошим, қайғуимда нажоткоримдир.
Унинг раҳмати мени ўраб, фазли мени кўмдиргандир.
Аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш ҳамда уларнинг эзгу ташаббусларини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.
Шу йил 23 сентябрь куни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Мулоқотларда масжидлар ва имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, умра зиёрати ва бошқа масалаларда батафсил тушунтиришлар берилди. Зарурий эҳтиёжманд мурожаатчиларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, келганлар орасида хайрли дуо ва маслаҳат олиш ниятидаги юртдошларимиз ҳам бўлди.
Кўрсатилган алоҳида эътибор ва муаммоларига ечим топилганидан мамнун бўлганлар миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилишди.
Маълумот ўрнида, аҳоли мурожаатларини тинглашга қаратилган бу каби очиқ қабуллар ҳар чоршанба куни Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ва барча жоме масжидларда имом-хатиблар томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати