frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Мурожаатларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда

19.11.2025   10856   1 min.
Мурожаатларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда

Ҳар ҳафтанинг чоршанбасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг қуйи тизимларида фуқаролар қабули бўлиб ўтади. Мурожаатларга диний идора раҳбариятидан тортиб, ҳар бир масжид имомигача доимий эътибор қаратиб, фуқароларга имкон қадар кўмакчи бўлишади.

Ана шундай қабуллардан бири бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтди.

Раиснинг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Диний идорага келган фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларни тинглади. Мурожаатчилар томонидан айтилган имом-хатиблар фаолияти, ҳаж ва умра, оилавий масалалар, моддий ёрдам сингари 14 та масала ваколат доирасида ижобий ҳал этилди.

Самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, хайрли дуолар қилишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Мурожаатларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда Мурожаатларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда Мурожаатларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда Мурожаатларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда Мурожаатларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сиз энг бой одамсиз!

10.08.2026   11975   1 min.
Сиз энг бой одамсиз!

Инсоннинг феъли қизиқ: биз кўпинча ўзимизда йўқ нарсалар ҳақида қайғуриб, қўлимиздаги бебаҳо неъматларни одатдаги ҳолдек қабул қиламиз. Ваҳоланки, биз оддий деб билган қулайликлар, соғлиқ ва бошқа имкониятлар сайёрамизнинг миллионлаб аҳолиси учун энг катта орзу ҳисобланади.


Жумладан, бугунги тонгни дунё бўйича 174 мингга яқин инсон қарши ололмади. Айни дамда 50 миллиондан ортиқ одам саратон касаллиги билан курашмоқда. 300 миллион инсон ранглар жилосини кўриш бахтидан маҳрум. 400 миллионга яқин киши эса эшитиш мосламаларисиз дунё товушларини эшита олмайди. 770 миллиондан ортиқ катта ёшдаги инсон ҳанузгача ўқиш ва ёзишни билмайди. 2,5 миллиарддан зиёд аҳоли глобал ахборот ва интернет имкониятларидан узилган ҳолда яшамоқда. 6,5 миллиард инсон эса самолётда умуман учиб кўрмаган...


Бу рақамлар шунчаки қуруқ кўрсаткичлар эмас. Улар ортида миллионлаб инсонларнинг ана шундай аянчли тақдири ётибди.
Агар сиз ҳозир ушбу матнни ўқий олаётган, атрофдаги ранглар ва товушларни ҳис қилаётган, энг муҳими, янги кунни соғ-омон яшаётган бўлсангиз, демак, сиз сайёрадаги энг бахтли инсонлардан бирисиз. Шундай экан, турмуш ташвишларидан нолишни тўхтатинг. Ён-атрофга боқинг: сиз яшаётган бугунги кунга кимлардир етмади. Демак, ҳар бир хотиржам олинган нафас, ҳар тинч отган тонг учун Яратганга ҳамдлар айтиб, шукроналик кайфияти билан яшанг. Чунки сиз энг бой одамсиз!
 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

 

Ибратли ҳикоялар