Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди

20.11.2025   14403   2 min.
Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди

Бугун, 20 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг бир қудсий ҳадис шарҳига бағишланган “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

         Анъанага кўра Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент ислом институти ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғофуров, институтнинг “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов, шунингдек, бошқа ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.

         Тақдимотда эътироф этилганидек, мазкур салмоқли асар динимизнинг кўпгина асослари, ҳукмлари, одоблари, қалб иши билан боғлиқ нозик нукталарни қамраб олган.

Китоб номига асос бўлган “Эй бандаларим...” деб бошланувчи узун ҳадисда Аллоҳ таоло бандаларига бир неча марта хитоб қилиб, зулмдан, залолатдан узоқ бўлишга чорлайди. Ҳар нафасда Ўзига муҳтож эканимизни эслатади. “Эй бандаларим! Булар сизнинг амалларингиз. Мен уларни ҳисоблаб қўяман...” дея бизни огоҳ этади.

Қалб Худонинг назаргоҳи экан, китобда келтирилган мана бу парча ҳар бир ўқувчининг ўз қалбини юмшатиб, поклаб туришида дастур вазифасини ўтайди:

Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ "Сойдул хотир" китобида айтади: “Билдимки, агар рақоиқ (қалбни юмшатувчи сўзлар) ва салафи солиҳлар ҳаётларига назар солиш аралашмаса, фиқҳ ва ҳадис эшитиш билан шуғулланишнинг ўзи қалбни ислоҳ қилишда етарли бўлмайди. Фақат ҳалол ва ҳаромни билишнинг ўзи қалбни юмшатишда катта таъсирга эга эмас, балки рақоиқ ҳадислар ва салафи солиҳларнинг қиссаларини зикр этиш қалбни юмшатади”.

Сўзга чиққанлар асарнинг ана шундай муҳим масалаларни эслатиши билан ҳам аҳамиятли эканини таъкидлашди. Якунда китоб юртимиз мўмин-мусулмонлари учун манфаатларга бой бўлишини тилаб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди  Олий маъҳадда “Эй бандаларим...” китобининг тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

14.08.2026   27681   1 min.
Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига меҳр-эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг хатна тўйи ўтказилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тадбирида 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган 35 нафар болажонларга хурсандчилик улашилди.

Болаларга байрам муносабати билан велосипед, костюм-шим, кўйлак, оёқ кийимлари ҳамда яна бошқа турли хил совға-саломлар тақдим этилди.

Болаларнинг яқинлари ва жамоатчилик вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати

Янгиликлар