Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Август, 2026   |   3 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:19
Шом
19:25
Хуфтон
20:49
Bismillah
16 Август, 2026, 3 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Варшава “Марказий” масжидига ташриф

25.11.2025   11751   1 min.
Варшава “Марказий” масжидига ташриф

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, устоз Зайниддин домла Эшонқулов хизмат сафари билан Польша Республикасида бўлиб турибди.

Кеча, 24 ноябрь куни шом намозини адо этиш мақсадида Польша Республикаси пойтахти Варшавадаги “Марказий” масжидга ташриф буюрилди. Зайниддин домла Эшонқулов шом намозига имомликка ўтиб, намоздан сўнг, намозхонлар ва ватандошларимиз билан самимий суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, ташриф давомида Польша муфтийси Томаш Мицкевич билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, муфтий жаноблари Имом Бухорий мажмуаси очилиши ва Ислом цивилизацияси марказига таклиф этилди. Томаш Мицкевич мазкур таклифдан катта мамнуният изҳор қилиб, албатта Ўзбекистонга бориш нияти борлигини билдирди ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда иш олиб боришга тайёрлигини таъкидлади.

Хуфтон намози Варшавадаги “Фотиҳ” масжидида адо этилди. Намоздан кейин ватандошларимиз билан учрашув ўтказилиб, сафар одоблари, юртдан узоқда бўлганда ҳам оила ва яқинлар билан алоқани узмаслик, силаи раҳимни унутмаслик каби муҳим масалалар ҳақида маъруза қилинди. Ташриф давомида юртдошларимизнинг саволларига жавоб берилди ва дуои-хайрлар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Варшава “Марказий” масжидига ташриф Варшава “Марказий” масжидига ташриф Варшава “Марказий” масжидига ташриф Варшава “Марказий” масжидига ташриф
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Фарғонада 35 нафар етим боланинг хатна тўйи байрамона ва кўтаринки руҳда нишонланди

10.08.2026   20606   1 min.
Фарғонада 35 нафар етим боланинг хатна тўйи байрамона ва кўтаринки руҳда нишонланди

 

Аллоҳ таоло ушбу эзгу ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонларнинг эҳсонларини даргоҳида қабул қилсин, мол-у жонларига барака, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик ато этсин. Юртимизда бундай хайрли амаллар бардавом бўлиб, етим болаларнинг юзидаги қувонч ва табассум ҳеч қачон аримасин.

 

Vaqf.uz сайти орқали ўзингиз хоҳлаган йўналишга эҳсон қилишингиз мумкин!

ВИДЕО