Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2026   |   12 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:42
Пешин
12:25
Аср
17:10
Шом
19:12
Хуфтон
20:32
Bismillah
25 Август, 2026, 12 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди

26.11.2025   10671   1 min.

2025 йил 24 ноябрь куни Бектемир  туманидаги «Алибек» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди Бектемир туманидаги юздан зиёд хонадонга кирилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

24–29 август кунлари Тошкентда “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” мавзусида халқаро медиафорум бўлиб ўтади

17.08.2026   50588   1 min.
24–29 август кунлари Тошкентда “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” мавзусида халқаро медиафорум бўлиб ўтади

24–29 август кунлари Ўзбекистон пойтахтида “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” мавзусида халқаро медиафорум ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Тадбирнинг асосий қисми Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилади. Унда хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро экспертлар ва медиа соҳаси мутахассислари жам бўлади.

Форум дастуридан тантанали очилиш маросими, ялпи мажлислар, мавзуга оид медиа-кўргазмалар, матбуот анжуманлари ва икки томонлама учрашувлар ўрин олган. Шўба йиғилишлари доирасида ҳужжатли кино ва тарихий хотира, нашриёт лойиҳалари, замонавий технологиялар, шунингдек, медиа соҳасидаги халқаро лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон талабалари учун жаҳон медиа саноатининг етакчи мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Иштирокчилар замонавий журналистика, медиа маҳсулотлар яратиш ва халқаро ахборот маконида самарали фаолият юритиш борасида тажриба алмашади.

27 август куни форум қатнашчилари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилади. Дастур доирасида меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилади ва шаҳарнинг тарихий-маданий мероси билан танишади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида хорижий ОАВ вакиллари учун махсус медиа-тур ўтказилиши режалаштирилган.

Форум 28 август куни якуний ялпи мажлис ва тантанали ёпилиш маросими билан ўз ишини якунлайди. Хорижлик меҳмонлар, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбирларда ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари