Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2026   |   11 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:24
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:22
Хуфтон
20:43
Bismillah
29 Апрел, 2026, 11 Зулқаъда, 1447
Мақолалар

"Осонлаштиринг!"

27.11.2025   7310   1 min.

Ислом мутаассибликка мутлақо алоқаси бўлмаган диндир. У ўзига эътиқод қилувчиларни торликка чақирмайди. Ислом манбалари – Қуръон ва суннатда мутаассибликка ундовчи бирор нарса йўқ. Аксинча, кишиларни исломга ундаш Қуръони карим кўрсатиб берганидек, ҳикмат, гўзал мавъиза ва чиройли баҳс ила амалга оширилади. Бу эса мутаассиблик, бирор масалани тор олишга буткул тескари бўлган услубдир.

Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисларнинг бирида: "Осонлаштиринг – қийинлаштирманг, хушхабар беринг нафратлантирманг", - дея марҳамат  қилинади. Ушбу чақириқ мутаассибликни инкор этади. Зеро, мутаассибликдан нафрат, бағрикенгликдан эса хушхабар юзага келади. Демак, ислом мутаассибликни инкор этар экан, у террорни, тинч аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришни ва бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкишни ҳам қоралайди. Исломнинг наздида бир одамнинг жонига қасд қилиш бутун инсониятнинг жонига қасд қилиш билан баробардир.

Қуръони каримда бу ҳақда: "Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди", - дейилади. (Моида сураси, 32-оят) Шундай экан, исломни мутаассиблик билан боғлаш янглишишдир. Дин номидан қўпорувчиликлар қилишнинг муқаддас ислом таълимотига мутлақо алоқаси йўқ.

Абдуваҳоб Яқуббоев,

Наманган тумани "Мирзабой Холтўрабой" масжиди имом-хатиби

@SOFTALIMOTLAR

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди

29.04.2026   247   1 min.
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди

Шу йил 28 апрель куни Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Ушбу ҳужжат икки таълим даргоҳи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва биргаликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар эшигини очади. Меморандум доирасида профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирокида илмий-амалий семинарлар, халқаро конференциялар ҳамда қизғин давра суҳбатлари ўтказилиши белгиланган.


Шунингдек, таълим жараёнига энг замонавий методларни олиб кириш, ўқув-услубий ишларни янги босқичга кўтариш ва инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш асосий мақсад этиб белгиланди. Бу каби ҳамкорликлар юртимизда илм-фан ва диний таълим ривожига хизмат қилиши, шубҳасиз. 

 

“Имом Термизий” мадрасаси
Матбуот хизмати

Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон янгиликлари