Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Июл, 2026   |   29 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:20
Қуёш
05:02
Пешин
12:29
Аср
17:40
Шом
20:00
Хуфтон
21:37
Bismillah
14 Июл, 2026, 29 Муҳаррам, 1448

Буюк ҳофиз – Имом Абу Ҳанифа

03.12.2025   10307   13 min.
Буюк ҳофиз – Имом Абу Ҳанифа

Ҳеч ким шубҳа қилмайдиган бир ҳақиқат бор. У ҳам бўлса шуки, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ тобеинлардандир. Чунки у саҳобалардан баъзиларини кўрган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши деб сифатлаган дастлабки уч асрнинг илк даврида яшаб ўтган. Аксар уламолар таъкидлаганидек, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадис ровийлари, пешволари ва ҳофизларидан биридир. Лекин у машҳур муҳаддислар сингари кўп ҳадис ривоят қилмаган. Чунки ҳадисларни фиқҳий жиҳатдан ўрганиш, улардан ҳукм чиқариш ва фатво бериш билан машғул бўлган.

Яна бир ҳақиқат шуки, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва уларни ривоят қилиш борасида кенг ва чуқур билимга эга бўлган. Акс ҳолда, Аллоҳ таолонинг дини масаласида одамларга қандай қилиб фатво бериши, фиқҳ бобида имомлик – пешволик билан сифатланиши мумкин эди?!

Аммо бир ноҳақлик борки, сохта салафийлар дунё мусулмонларининг аксарияти ўзига имом деб биладиган, унинг ақидавий ва фиқҳий мазҳаби асосида тоат-ибодат қиладиган ана шу буюк Имомни обрўсизлантириш кампаниясини тўхтатмаяпти. У яшаб ўтган даврдан бугунги кунга қадар унинг шаънига айтилган эътирофлар ва берилган юксак баҳоларни кўриб, кўрмаганга, эшитиб, эшитмаганга олаяпти. Бундай кимсалар ҳанафийлар Имом Абу Ҳанифанинг ақидавий ва фиқҳий мазҳабидан воз кечиб, уларнинг бузуқ ақидасини қабул қилмагунча ва санади кесик мазҳабига ўтмагунча уларни ҳеч қачон тўғри йўлдаги мусулмон сифатида кўришни истамайди.

Имом Абу Ҳанифа ҳадис билмаган, шунинг учун ундан кам сонли ҳадис ривоят қилинган, деб танқид қилаётган кимсалар ўқиб, инсофга келса, ажаб эмас, деган умидда қуйида бир қанча олимларнинг Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақидаги фикрларини тақдим қиламиз. Бу кимсалар шундан кейин ҳам уни обрўсизлантиришга уринишдан тўхтамайдиган бўлса, демак, улар кўзида камчилиги борлиги туфайли мусаффо кунда ҳам қуёшни хира кўрадиган, таъм билишида нуқсони бўлгани учун асални ҳам тахир ҳис қиладиган одамлар бўлиб чиқади.

1. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шайхларидан бири бўлмиш Мисъар ибн Кидом (ваф. 152/769): “Абу Ҳанифа билан бирга ҳадис ўргандим. У (ҳадис илмида) биздан ўзиб кетди” [1], деган.

2. Имом Бухорийнинг шайхларидан бири бўлган Яҳё ибн Маин (ваф. 203/818) бундай деган: “Албатта, Қуръон (оятлари)да бўлгани каби ҳадиснинг ҳам носихи ва мансухи бордир. Нўъмон (яъни, Абу Ҳанифа) ўз юртидаги ҳадисларнинг барчасини тўплаб чиққан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этишларига яқин йилларда айтган ҳадисларини теран ўрганиб, ўшаларга амал қилган” [2].

3. Абдуллоҳ ибн Довуд Хурайбий (ваф. 213/828): “Ислом аҳли намозларда Абу Ҳанифанинг ҳаққига дуо қилиши вожибдир...”, деган. Сўнгра унинг мусулмонлар учун суннат ва фиқҳни муҳофаза қилиб берганини таъкидлаган[3].

4. Имом Термизий (ваф. 279/892) “Сунан” асарининг “Китабул илал” қисмида: “Ҳадис аҳлини тушунмайдиган баъзи кимсалар уларнинг ровийлар ҳақидаги фикрларини танқид қилади. Ваҳоланки, тобеинларнинг бир қатор пешволари ровийлар ҳақида ўз фикрини баён қилганини кўрганмиз”, деб ёзган. Сўнг Абу Ҳанифанинг Жобир Жўъфий ҳақидаги фикрларини келтирган[4].

5. Имом Ҳоким (ваф. 405/1014): “Қирқ тўққизинчи тур. Ҳадислари тушуниб ёд олиш учун тўплаб бориладиган тобеинларнинг сиқа – ўта ишончли ва машҳур билимдонларини таниб олиш ҳақида. Абу Ҳанифа ҳам ўшалар жумласидан” [5], деган.

6. Имом Байҳақий (ваф. 458/1066): “Жарҳ ва таъдил борасида ровийларнинг, жумладан, Абу Ҳанифанинг ҳолати ҳақида сукут сақлашган” [6], деган. Яъни, уламолар ровийларни тавсифлар экан, Имом Аъзам ҳақида бирор ножўя фикр билдирмаган.

7. Имом Сарахсий (ваф. 483/1090): “Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадис бобида ўз даврининг энг билимдони эди. Аммо асосан уни забт қилиш, яъни эшитиш, тушуниш ва пухта шаклда ёдлаб олиш қоидасига мукаммал риоя қилгани учун кам ривоят қилган” [7], деган.

8. Имом Косоний (ваф. 587/1191): “У – Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ – ҳадис илмининг саррофларидан (ўз ишининг усталаридан) эди” [8], деган.

9. Ибн Таймия (ваф. 728/1328) Қуёшнинг Али розияллоҳу анҳу учун ортга қайтгани ҳақидаги ҳадис ва Таҳовий уни саҳиҳга чиқаргани мавзусида сўз юрита туриб бундай дейди: “Бу – шундан далолат берадики, уламоларнинг пешволари, ҳатто машҳур имомларнинг бири бўлмиш Абу Ҳанифа ҳам бу ҳадисни тасдиқламаган. Балки инкор этган. Абу Ҳанифа Таҳовий ва унга ўхшаганларга қараганда илмлироқ ва фақиҳроқдир” [9].

10. Имом Заҳабий (ваф. 748/1347): “Албатта, Имом Абу Ҳанифа ҳадисни талаб қилди (ўрганди) ва аксариятини ёд олди... Асар (саҳобаларнинг сўзлари)ни талаб қилишга аҳамият қаратиб, бу борада кўплаб сафарлар қилди”[10], деган.

11. Ибн Қаййим Жавзия (ваф. 751/1350): “Саҳобалар, тобеинлар, шунингдек, Шофеий, Абу Ҳанифа, Бухорий сингари ҳадис имомларига келсак...” [11], деб, уни муҳаддислар қаторида тилга олган.

12. Ибн Касир (ваф. 774/1372) ҳадисга доир бир масала юзасидан сўз юритаётиб: “Мана бу киши – Абу Ҳанифа, эътиборли имомлардан бири, у ҳам бу ҳадиснинг ровийсини қоралаган” [12], деган. Бу билан Имом Аъзамнинг фикри аҳамиятли эканини таъкидлаган.

13. Ибн Халдун (ваф. 808/1405) бундай деган: “Унинг – Абу Ҳанифанинг – ҳадис илми борасида мужтаҳидларнинг улуғларидан бўлганига бошқа имомлар орасида айнан унинг мазҳаби ҳадисга суяниши, таяниши, (бирор фикрни) қабул қилиш-қилмасликда ҳадисни эътиборга олиши далил бўла олади” [13].

14. Ибн Юсуф Солиҳий (ваф. 942/1535) яна ҳам назокатли қилиб бундай деган: “Шуни билгинки – Аллоҳ сенга марҳамат кўрсатсин! – Имом Абу Ҳанифа ҳадис ҳофизларининг буюкларидандир. Ҳадисларга кўп эътибор қаратмаганида, улардан фиқҳни (ҳукм ва фатволарни) чиқариб олишга муяссар бўла олмас эди. Фиқҳни унинг ўз манбаларидан чиқариб олган дастлабки илм одами айнан удир” [14].

15. Мулло Али Қори (ваф. 1014/1605): “Абу Ҳанифа ҳақидаги яхши гумон шуки, у ҳадиси шарифларнинг саҳиҳини ҳам, заифини ҳам ўзлаштирган эди”[15], деган.

16. Ажлуний (ваф. 1162/1749): “...ва у – Абу Ҳанифа – Китоб ва суннат борасида одамларнинг энг билимдони эди. Чунки шариат фақатгина Китоб ва суннатдан олинади. Тўғри, у бошқа имомлар сингари кўп ҳадис ривоят қилмаган. Имомлик ва мужтаҳидликнинг шарти кўп ҳадис ривоят қилиш эмасдир. Чунки ижтиҳод суннатларни ёд билишга боғлиқ, уларни бошқаларга етказиш ва ривоят қилишга эмас” [16], деган.

17. Муҳаммад Абдурашид Нўъмоний (ваф. 1419/1998) бундай деган: “Аввалги ва бугунги имомлар Абу Ҳанифанинг ҳадис бобида пешволардан бўлганига шоҳидлик берган. Табақот (ровийлар табақасини ўрганувчи фан) асарлари ёзган муҳаддислар, ҳофизлар ва ҳадис намояндалари ўз асарларида Имом Абу Ҳанифанинг исмини ҳадис ҳофизлари тилга олиб ўтган” [17].

Ҳа, Абу Ҳанифа чинакам ҳофиз бўлган. “Ҳофиз” деганда, ҳадис ва ҳадис илми борасида кўп илмни эгаллаган, ҳадис ва унинг иллатлари бобида билганлари билмаганларидан кўпроқ бўлган киши тушунилади. Бинобарин, ҳофиз муҳаддисдан юқорироқ туради[18]. Бу фикрнинг суннатдан далили Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биздан бир ҳадисни эшитиб, ёдлаб олиб, бошқасига етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин. Фиқҳни олиб юрувчи баъзи (киши)лар уни ўзидан кўра фақиҳроққа (етказади) ва фиқҳни олиб юрувчи баъзи (киши)лар фақиҳ эмасдир”, дедилар”[19].

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни ўз асарларида ҳофизлар қаторида санаб ўтган олимлар:

1. Имом Заҳабий – “Тазкиратул ҳуффоз”,

2. Ибн Абдулҳодий Мақдисий (ваф. 744/1343) – “Табақот уламоил ҳадис”,

3. Ибн Носир Дамашқий (ваф. 842/1438) – “Ат-Тибён ли бадийъатил баён”,

4. Ибн Мибрад (ваф. 909/1503) – “Табақотул ҳуффоз”,

5. Суютий (ваф. 911/1505) – “Табақотул ҳуффоз”,

6. Бадахший (ваф. 912/1506) – “Тарожимул ҳуффоз”.

Ҳофиз Абдулқодир Қураший бундай ёзади: “Билгинки, Имом Абу Ҳанифанинг жарҳ ва таъдил борасида айтган сўзлари мақбулдир. Бу фаннинг уламолари Имом Аҳмад, Бухорий, Ибн Маин ва бошқа шайхларнинг сўзларини қабул қилганидек, унинг сўзларини ҳам мақбул санаган ва амалда қўллаган. Бу – унинг шаъни буюклиги, илми бепоёнлиги ва ўзи улуғлигидан далолат” [20].

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида айтилган бу тавсифлардан аён бўладики, у ҳақиқатан ҳам Имом Аъзам – мусулмонларнинг энг буюк имоми деган мақомга муносиб бўлган. Қуръон ва ҳадис илмининг пешволаридан бўлиб, асосан ижтиҳод ва фатво билан шуғуллангани учун ҳадис ривоятига алоҳида вақт ажратмагани, бу эса уни буюк ҳофиз саналишига монелик қилмаслиги жуда кўп уламолар томонидан таъкидланган.

Алоуддин НЕЪМАТОВ,

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот

маркази илмий ходими

[1] Имом Заҳабий. Маноқибу Аби Ҳанифа, 27-бет.

[2] Ало Бухорий. Кашфул асрор, 1-жилд, 16-бет.

[3] Абу Бакр Хатиб. Тариху Бағдод, 13-жилд, 344-бет.

[4] Имом Термизий. Ал-Илал, 388-бет.

[5] Имом Ҳоким Найсобурий. Маърифату улумил ҳадис, 240-бет.

[6] Байҳақий. Далоилун нубувват, 1-жилд, 43-бет.

[7] Имом Сарахсий. Усулул фиқҳ, 1-жилд, 350-бет.

[8] Алоуддин Косоний. Бадоиус саноеъ, 5-жилд, 188-бет.

[9] Ибн Таймия Ҳарроний. Минҳожус сунна, 4-жилд, 194-бет.

[10] Имом Заҳабий. Сияру аъломин нубало, 6-жилд, 392-бет.

[11] Ибн Қаййим. Иъломул муваққаин, 1-жилд, 259-бет.

[12] Ибн Касир. Ал-Бидоя ван ниҳоя, 6-жилд, 85-бет.

[13] Муқаддимату Ибн Халдун, 1-жилд, 455-бет.

[14] Ибн Юсуф Солиҳий. Уқудул жумон, 319-бет.

[15] Мулла Али Қори. Шарҳу Муснадил Имом Аби Ҳанифа, 52-бет.

[16] Ажлуний. Ар-Рисолатул ажлуния, 4-бет.

[17] Муҳаммад Абдурашид Нўъмоний. Маконатул Имом Аби Ҳанифа фил ҳадис, 21-58-бетлар.

[18] Нуриддин Итр. Манҳажун нақд фи улумил ҳадис, 76-бет.

[19] Абу Довуд ва Имом Термизий ривоят қилган.

[20] Абдулқодир Қураший. Ал-Жавоҳирул музия фи табақотил ҳанафия, 1-жилд, 30-бет.

Бошқа мақолалар
Мақолалар

ОТА-ОНА билан  50 та  ТЕЛЕФОН  ОДОБИ

14.07.2026   721   27 min.
ОТА-ОНА билан  50 та  ТЕЛЕФОН  ОДОБИ

ни

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар:

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

  1. «Биз инсонни ОТА-ОНАСИГА яхшилик қилишга буюрдик!»

                                                                                                               (Аҳқоф сураси 46/15 оят);

  1. «Биз инсонга ОТА-ОНАСИНИ рози қилишни буюрдик.

ОНАСИ уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. 

Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар.

Биз инсонга буюрдикки Сен Менга ва ОТА-ОНАНГГА шукр қилгин!

Қайтишлик – Менинг ҳузуримгадир!»                         (Луқмон сураси 31/14 оят);

  1. «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ОТА-ОНАГА

       яхшилик қилишни амр этди.

Эй, инсон! Агар УЛАРНИНГ БИРИ ёки ҲАР ИККИСИ ҳузурингда кексалик

ёшига етсалар, УЛАРГА уф!..” дема ва УЛАРНИ жеркима!

УЛАРГА доимо ёқимли сўз айт!

УЛАРГА, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт:

“Эй, Раббим! Мени УЛАР гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек,

Сен ҳам УЛАРГА раҳм қилгин!”»                             (Исро сураси 17/23-24 оятлар);

  1. «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз!

       ОТА-ОНАЛАРГА эса яхшилик қилингиз!

Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю

бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи мусофирга ва қўл

остингиздаги қарамларга ҳам яхшилик қилинг!

Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди»

                                                                                                                    (Нисо сураси 4/36 оят);

  1. «Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ОТА-ОНА, қариндошлар,

етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз!

Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир!»

                                                                                                             (Бақара сураси 2/215 оят).

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ

РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

  • «Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:
  • Менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;
  • Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;
  • ОТА-ОНАСИ тирик бўла туриб, УЛАРНИ хурсанд қилмаган»;

  • «ОТА-ОНАГА дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади»;

  • «Албатта, одамларга гўзал хулқдан афзалроқ нарса берилмаган» (Имом Табароний ривоятлари);

  • «Мўминларнинг имони энг мукаммали — хулқи гўзал бўлганларидир» (Имом Термизий ривоятлари);

  • «Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ОТА-ОНАСИГА яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!» (Имом Аҳмад ривоятлари);

  • «Ҳақ бўла туриб, тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг бир томонида бир қаср бино қилинишига;

       ҳазил бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир қаср бино қилинишига;

       хулқи гўзал, одоби чиройли бўлган киши учун эса жаннатнинг энг юқорисида бир қаср бино қилинишига кафилман!» (Имом Абу Довуд ривоятлари);

  • Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
  • Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин! – деб ўн мартаба такрор қилдилар.

Шунда саҳобалар:

– Ё, Расулаллоҳ, кимни айтаяпсиз? – деб сўрашди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

  • ОТА-ОНАСИНИНГ ИККАЛАСИ ёхуд БИТТАЛАРИ кексайиб қолган вақтида УЛАРНИ рози қилмай, ўзини дўзахга тушишга мубтало қилган кишини, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

УЛУҒЛАРДАН  ҲИКМАТЛАР:

  • “Одоби йўқнинг – илми, сабри йўқнинг – динга боғлиқлиги, тақвоси йўқнинг – Аллоҳга яқинлиги йўқдир” (Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи).

ОТА-ОНА  билан  50 та  ТЕЛЕФОН  ОДОБИ:

  1. Аввало ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз телефонларига мутлақо тегмаслик;

  1. агар УЛАР рухсат бермасалар, телефонларини “Смс, “Имена, “Контакты ва бошқа жойларини ўқимаслик ва қарамаслик;

  1. ОТА-ОНАНИНГ бошқалар билан гаплашганларини эшитмаслик ва пойламаслик;

  1. ОТА-ОНАГА қўнғироқ қилаётганда кун ва кечанинг соатларини инобатга олиб, бемаҳалда ва ноўрин қўнғироқ қилмаслик;

  1. ОТА-ОНАГА қўнғироқ қилганда мабодо жавоб бўлмаса, ҳар бир телефон қилишни орасида 4 ракат суннат намозни вақти ўтгандан сўнг лозим бўлса, яна бир бор телефон қилинади. Шу тартибда 3 марта телефон қилинганда ҳам жавоб бўлмаса, такроран қилинмайди. Агар етказилмоқчи бўлган хабар тезкор, ўта муҳим, жуда ҳам зарур бўлса, ёзма шаклда юборилади;

  1. гаплашиб бўлгандан сўнг УЛАР телефонни ўчирмаган бўлсалар, қизиқиб эшитиб турмасдан, дарҳол телефонни ўчириш;

  1. ОТА-ОНА билан телефонда сўзлашганда УЛАРНИНГ ҳурматларини билиб, беизн УЛАРНИНГ вақтларини ортиқча кўп олмаслик;

  1. ОТА-ОНА бизга телефон қилсалар, тезкор ёнимиздагиларни огоҳлантириб, узр сўраб, дарҳол ОТА-ОНАГА жавоб берилади;

  1. ОТА-ОНАДАН келган қўнғироқ, хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларни жавобсиз қолдирмасдан, дарҳол муносиб жавоб қайтариш;

  1. ОТА-ОНАДАН келган қўнғироқ, хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларга ўз вақтида жавоб қайтараолмаганда, албатта дарҳол қайтариб телефон қилиб, кечирим сўраш ва тезкор муносиб жавоб қайтариш;

  1. сиз телефон қилган вақтда ОТА-ОНА жавоб бераолмаган бўлсалар, ОТА-ОНАДАН асло хафа бўлмаслик;

  1. ОТА-ОНАНИНГ олдиларида телефон ўйнамаслик. Чунки бундай қилиш – ОТА-ОНАГА нисбатан ҳурматсизлик, менсимаслик, беодоблик ҳисобланади. Агар жиддий зарурат туғилиб қолса, УЛАРГА узрини айтиб, рухсат сўралади. Агар ОТА-ОНА ижозат берсаларгина, телефон билан машғул бўлинади;

  1. ОТА-ОНАГА телефон қилаётганда: «Ким бу?» дейилмайди. Балки аввал салом бериб, ўзини таништириб, керакли одамни сўралади;

  1. ОТА-ОНАНИНГ телефонларини ўзиникидан яхшироқ ва зўрроқ телефон қилиб бериш;

  1. ОТА-ОНАНИНГ телефонларини пулларини тўлаб туриш;

  1. ОТА-ОНА билан суҳбатлашганда «Ало?», «Hello?», «Ҳа?», «Алё?», «Да?» сўзларни ўрнига «Ассалому алайкум!», «Лаббай?», «ДАДАЖОН?!», «ОНАЖОН?!», «Эшитаман?», «Хизматингиздаман!..», «Қулоғим сизда...», «Хизматингизга тайёрман!..», «Доим хизматингиздаман!..», «Хизматингизга доим тайёрман!..», «Амрингизга мунтазирман!..» каби ибораларни ишлатиш;

  1. телефон орқали суҳбат тугаганда, телефонни дарҳол ўчирмасдан, балки УЛАР билан хайрлашиб, ОТА-ОНАГА яхши тилаклар тилаб, ОТА-ОНА телефонларини ўчирганларидан сўнггина телефонни ўчириш мумкин; УЛАРДАН олдин телефонни ўчирмаслик;

  1. ОТА-ОНА билан телефонда сўзлашганда ҳам ўрнидан тик туриб мулоқот қилинади.

ОТА-ОНАДАН телефон орқали келган хабарларни ҳам ўрнидан тик турган ҳолда ўқиш, эшитиш, кўриш лозим;

  1. ОТА-ОНАГА телефонда сўзлашганда ҳам биринчи бўлиб салом берилади;

  1. ОТА-ОНАГА телефон қилганда, УЛАР сўрашларидан олдин ўзининг кимлигини айтиб таништирилади;

  1. УЛАРНИНГ вақтларини олмаётганлигини сўраб, узр сўрашлик;

  1. ОТА-ОНАГА гудок ташланмайди;

  1. агар УЛАР шундай қилган бўлишса, дарҳол УЛАРГА қайта телефон қилинади;

  1. ОТА-ОНА билан телефон орқали гаплашганда ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз бошқаларга эшитиладиган даражада телефонни овозини баланд қилмаслик;

  1. ОТА-ОНА билан телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо алоқа узилиб қолса, УЛАРГА биринчи бўлиб ўзимиз қайтадан телефон қилишимиз лозим;

  1. телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо ОТА-ОНА телефон қилиб қолсалар, сўзлашиб турган одамни огоҳлантириб, дарҳол ОТА-ОНАГА жавоб берилади;

  1. ОТА-ОНАНИНГ шахсий маълумотлари ва ОТА-ОНАДАН келган барча маълумот-хабар (расм, видео, телефон рақам, овозли гап-сўзлари, смс ва ҳоказо)ларини ЎЗЛАРИНИНГ рухсатларисиз бошқаларга кўрсатилмайди, берилмайди ва юборилмайди;

  1. ОТА-ОНАНИНГ ЎЗЛАРИГА ҳам ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз турли хил маълумот-хабар (расм, видео, телефон рақам, овозли гап-сўзлар, смс ва ҳоказо)лар юборилмайди; табрикномалар – мустасно;

  1. ОТА-ОНАГА айниқса тарбиявий аҳамиятга эга, илм-фанларга доир, таълимга тааллуқли бўлган ҳар қандай нарсалар юборилмайди ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз;

  1. ОТА-ОНА билан телефон орқали мулоқотни телефонда ёзиб олиш учун ЎЗЛАРИНИНГ розиликлари олинади; агар рухсат бермасалар, ёзиб олмаслик; чунки ЎЗЛАРИНИНГ рухсатларисиз ОТА-ОНАНИНГ гапларини ёзиб олиб, бошқаларга тарқатиш — жуда катта хиёнат ва улкан гуноҳ ҳисобланади;

  1. ОТА-ОНА билан бирга сурат ё видеога тушмоқчи бўлганда, олдин ЎЗЛАРИДАН изн сўраб, рухсатлари олинади; агар рухсат бермасалар, сурат ё видеога тушмаслик;

  1. ОТА-ОНАНИ сурат ё видеога олмоқчи бўлганда ҳам, олдин ЎЗЛАРИДАН изн сўраб, рухсатлари олинади; агар рухсат бермасалар, сурат ё видеога олмаслик;

  1. телефон орқали кўришиб гаплашиш учун ОТА-ОНАНИНГ розиликларини олишда УЛАРГА гаплашмоқчи бўлган одамнинг ҳузурида кимлар мавжуд эканлигини ҳам огоҳлантириб қўйиш;

  1. агар ОТА-ОНА томонларидан телефон орқали кўришиб гаплашишга истак билдирилмаса, бундан асло хафа бўлмаслик;

  1. агар ОТА-ОНА билан телефон орқали кўриб гаплашиш зарурияти бўлсагина, шунда ҳам фақат УЛАРНИНГ ижозатлари билангина кўришиб гаплашиш учун телефон қилиш мумкин;

  1. агар ОТА-ОНА томонларидан телефон орқали кўришиб гаплашишга хоҳиш билдирилмаса, ОТА-ОНАДАН узр сўралади;

  1. ОТА-ОНА билан телефонсиз сўзлашганда, телефонни овозини ўчириб қўйилади;

  1. ОТА-ОНА билан сўзлашиб турганда, бирор киши телефон қилиб қолса, аввало ОТА-ОНАДАН рухсат сўраш; агар ОТА-ОНА рухсат берсаларгина телефонга жавоб қайтарилади;

  1. ОТА-ОНАГА бегона рақамдан телефон қилганда, вақтни олмасдан дарров очиқ-ойдин ва аниқ ўзини таништириш лозим;

  1. бошқа одам ОТА-ОНАМИЗ рақамларини сўраса, ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз берилмайди;

  1. ОТА-ОНАГА телефон қилганда, иккинчи линиядан тушиб қолган одам битта чақириқдан кейин алоқани дарҳол узиш лозим. УЛАРГА ким қидираётганини англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқлар билан суҳбатларини бузмаслик;

  1. ОТА-ОНАГА қайта-қайта қўнғироқ қилавермаслик лозим. Чунки қўнғироқга жавоб бериш — у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти эмас;

  1. ОТА-ОНА бирорта маълумот-хабар (сурат, ёзув, видео)ни кўрсатиш учун телефонларини берсалар, фақат ўша маълумот-хабар (сурат, ёзув, видео)ни кўриш билангина чекланиш лозим. Бошқа жойларига ўтиб кетишга ҳаққимиз йўқ!;

  1. агар ОТА-ОНА телефонларида нимадир кўраётган  ёки излаётган бўлсалар, тикилиб турмаслик керак. ОТА-ОНАНИНГ телефонларига рухсатсиз қараш мумкин эмас!;

  1. гаплашишга номуносиб пайтлар (масалан, азон айтилгандан кейин, кечанинг ярмида ёки кундузи дам олинадиган)да ОТА-ОНАГА қўнғироқ қилинмайди;

  1. ОТА-ОНА қўнғироқ қилган вақтда эса, қайси пайт ва қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар, УЛАРГА хушмуомалалик билан дарҳол ва тезкор жавоб бериш зарур;

  1. ОТА-ОНА билан телефон орқали суҳбатлашаётганда, демак, ОТА-ОНА маълум бир вақтларини махсус биз учун алоҳида ажратаётганликларини, биз УЛАРНИНГ вақтларини олаётганимизни, ОТА-ОНА ЎЗ ишларини қўйиб, хаёллари биз билан банд бўлиб турганларини ҳис этиб, беҳуда гаплар билан УЛАРНИНГ вақтларини беҳуда ўтказмаслик лозим;

  1. ОТА-ОНА билан агар бирор узун мавзу хусусида гаплашмоқчи бўлганда, аввал ЎЗЛАРИДАН рухсат сўралади. Агар рухсат берсалар, гаплашиш мумкин. Акс ҳолда, гапни қисқа қилиш зарур. Чунки УЛАР бемалол гаплашадиган ҳолатда бўлмасликлари ҳам мумкин;

  1. ҳар бир байрамларда, ОТА-ОНАНИНГ хурсандчилик кунларида УЛАРНИНГ кўнгилларини кўтарадиган тилак, расм, видео, хабар, овозли гап-сўзлар, смс ва ҳоказоларни мунтазам юбориш лозим;

  1. бирор сабаблар билан ОТА-ОНАДАН йироқда бўлиб турган инсон ҳар куни эрталаб-кечқурун ўқиш-ишга кетишдан олдин ҳамда ўқиш-ишдан келгандан кейин, УЛАРНИНГ хоҳишларини инобатга олган ҳолда ОТА-ОНАСИГА телефон қилиб ёки ёзма равишда “Хайрли кун!”, ”Хайрли тун!” тилаб, ҳақларига чиройли, яхши дуолар қилиб, УЛАРНИНГ ҳол-аҳволларини сўраб, “Менга нима хизматлар буюрасиз?” деб, айтган хизматларини мукаммал, виждонан, ОТА-ОНА айтганларидай ва ОТА-ОНА истаганларидай чиройли адо этиб, УЛАРНИНГ бетакрор, бебаҳо ва беқиёс дуоларини олиш лозим.

МЕҲРИБОН ПАРВАРДИГОРИМИЗ

ўзларимизни ҳам,

фарзанд-зурриётларимизни ҳам

ЎЗИ буюрган,

Жаноби ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ тавсия этган,

ўтмишда ЎТГАНЛАРИМИЗНИНГ руҳлари шод бўладиган,

ХАЛҚИМИЗ хурсанд бўладиган,

ОТА-ОНАЛАРИМИЗ рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

Иброҳимжон Иномов