Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Март, 2026   |   26 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:17
Қуёш
06:35
Пешин
12:37
Аср
16:42
Шом
18:33
Хуфтон
19:45
Bismillah
15 Март, 2026, 26 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларида “Саҳиҳул Бухорий” хатми кутуб қилинди 

03.12.2025   11941   1 min.
Диний таълим муассасаларида “Саҳиҳул Бухорий” хатми кутуб қилинди 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида Қуръони карим 521 марта, “Саҳиҳул Бухорий” 14 та хатм қилиниб, 750 мингдан зиёд истиғфор, 240 мингдан зиёд салавотлар айтилди. Юртимиздаги масжидларда ўқилган жума ва истисқо намозлари ортидан ушбу хатмлар бағишланди.


Тарихга назар ташланса, “Қуръони карим” хатм қилингани каби “Саҳиҳи Бухорий” ҳам ёзилганидан буён тўлиқ ўқилиб, хатм қилиниб, ундан барака ҳосил қилинган. “Саҳиҳи Бухорий” тўлиқ ўқилиб, хатмдан сўнг қилинган дуолар ижобати жуда кўплаб тажрибалардан ўтган ҳақиқат. Уламолар хатмни жума куни тугатишни мўлжаллаб, бир неча кунда хатм қилиб ўтказишган.


“Олтин силсила”да айтилишича, мўғуллар истилосига қарши масжидларда “Саҳиҳи Бухорий” ўқитилган. Китобнинг хатми якунланиб, охирига етган кундан бошлаб мўғул қўшинлари мағлубиятга учрай бошлаган. 
Вабо тарқалиш хавфи бўлганида, ўлатга қарши ҳам “Саҳиҳи Бухорий” китоби хатм қилинган. 


Мағрибда уламолар ҳар ражаб ойи бошланиши биланоқ “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқишиб, уни рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси хатм қилишган. Ҳиндистон ва Покистонда эса мавлид ойида “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқиб тугатиш анъанаси ҳозир ҳам бор.
Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб 500 га яқин жонлиқ сўйилиб, беш мингдан зиёд эҳтиёжманд хонадонларга хайр-эҳсонлар тарқатилди.


Аллоҳ таолодан ёлвориб сўраймизки, юқорида айтиб ўтилган Қуръони карим ва “Саҳиҳи Бухорий” хатмлари, қилинган қурбонликлар, айтилган истиғфор ва илтижоларни қабул этиб, юртимизга ёғингарчиликларини кўп қилиб берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

 

Диний таълим муассасаларида “Саҳиҳул Бухорий” хатми кутуб қилинди  Диний таълим муассасаларида “Саҳиҳул Бухорий” хатми кутуб қилинди  Диний таълим муассасаларида “Саҳиҳул Бухорий” хатми кутуб қилинди 
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари: "Рамазоннинг охирги даҳасини ғанимат билайлик!"

13.03.2026   21119   1 min.
Муфтий ҳазратлари:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугун, 13 март куни жума намозини Тошкент вилояти Қибрай тумани “Байтқўрғон” жоме масжидида адо этдилар. 

Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга муборак ойнинг охирги даҳасини ғанимат билиш, бу дамлардан унумли фойдаланиб қолиш борасида гўзал суҳбат қилиб бердилар.
Аллоҳ таоло охирги ўн кунликни ўзига хос фазилат ва лутфу эҳсони билан шарафли қилганки, бунга бошқа кун ва ойларда етишишнинг иложи йўқ. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам бошқа ойларда қилмаган баъзи амалларни шу ойда қилганлар. 

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу охирги ўн кунликда ибодатларга янада жидду жаҳд билан киришиш, вақтни ғанимат билиш, Қадр кечасини излаш каби амалларни санаб ўтар экан, айниқса, Қадр кечасида қилинган солиҳ амал бошқа минг ойда қилинган амалдан яхшироқ бўлишини ояти карима билан келтириб ўтдилар. Зеро, Аллоҳ таоло Қадр сурасининг 3-оятида “Қадр кечаси минг ойдан ҳам яхшироқдир” деб марҳамат қилган.

Маърузада жамиятдаги бирлик, иноқлик, ўзаро ёрдам ва муҳаббат асосида қариндошларга яхшилик қилиш ётиши таъкидланди. Ўзаро аразлашганлар бўлса ярашишга чақирилди.

Шунингдек, бу йилги Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки руҳда ўтаётгани, бунинг асосий сабаби – Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан кенг кўламли хайрия ва ижтимоий кўмак тадбирларининг амалга оширилаётгани экани эътироф этилди.

Манфаатли суҳбат сўнгида Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ғанимат дамлардан унумли фойдаланиб, Ўзининг розилигига эришадиган бандаларидан қилишини сўраб дуо қилинди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари:
Ўзбекистон янгиликлари