Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Август, 2026   |   29 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:59
Қуёш
05:29
Пешин
12:28
Аср
17:23
Шом
19:31
Хуфтон
20:58
Bismillah
12 Август, 2026, 29 Сафар, 1448
Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, амалий чоралар белгиланди

03.12.2025   14970   1 min.
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, амалий чоралар белгиланди

Бугун, чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда раис ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган юртдошларимизнинг мурожаатлари, фикр ва мулоҳазаларини тинглади.

Қабул давомида шаръий ҳукмлар, оилавий масалалар, моддий ёрдам сўровлари каби мавзулар тегишли тартибда кўриб чиқилиши белгиланди. Шунингдек, фуқаролар томонидан масжидларни ободонлаштириш, ёшлар ўртасида илмий-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан билдирилган таклифлар ҳам қайд этилди.

Ваколат доирасидаги масалалар бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди ва фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш бўйича чоралар кўрилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, амалий чоралар белгиланди Фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, амалий чоралар белгиланди Фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, амалий чоралар белгиланди Фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, амалий чоралар белгиланди Фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, амалий чоралар белгиланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда

11.08.2026   10185   1 min.
Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали томонидан хайрия тадбири ташкил этилди.

Вилоятнинг турли ҳудудларидан бўлган боқувчисини йўқотган 35 нафар боланинг хатна тўйи қилиб берилди.

Тадбирда болажонларга велосипед, костюм-шим ва кўйлаклар, ширинликлар қутиси совға қилиниб, байрам дастурхони ёзилди.

Болажонларга қўшилиб, уларнинг яқинлари ҳам қувончдан ташаккур айтиб, ташкилотчилар, Юртбошимиз ҳақларига дуолар қилишди.

Шунингдек, тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб, уларга ҳам ҳадялар улашилди.

Бундай эзгу ташаббуслар жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва инсонпарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда Байрам шукуҳи Жиззахда ҳам давом этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари