2025 йил 05 декабр куни Наманган вилояти вакиллигида бош қомусимиз қабул қилингани муносабати билан Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари ўртасида Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг китоблари асосида ЗАКОВАТ интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддиновлар сўзга чиқиб беллашув иштирокчиларига омад тилашди.
Мазкур беллашув диний соҳа ходимларининг ақлий фаоллигини ошириш, ўзаро жамоавий ҳамфикрлигини қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятларини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Жами 14 жамоа иштирок этган ЗАКОВАТ интеллектуал ўйини қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Интеллектуал ўйиннинг якуний натижаларига кўра;
1-ўрин Наманган шаҳар имомларини "ЗИЁ" жамоаси,
2-ўрин Уйчи тумани имомларини "Ахси" жамоаси,
3-ўрин Тўрақўрғон тумани имомларини "Қадим Ахсикент" жамоасига насиб қилди.
Ғолибларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бугун, 22 апрель куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов миллий кураш мусобақаси иштирокчилари билан бирга Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Мираки шаҳарчасидаги сўлим ҳудудда янги боққа асос солдилар.
Муфтий ҳазратлари Президентимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси туфайли миллионлаб кўчатлар экилиб, юртимиз обод ва кўркам диёрга айланаётгани, яқинда боғ барпо этиш лойиҳаси йўлга қўйилгани, бу эзгу амал динимизда катта садақаи жория ҳисобланиши, шу боис халқимиз қадимдан бирор хайрли тадбир арафасида яхши ният ила кўчат ўтқазиб келгани, айни миллий кураш мусобақаси доирасида мўъжаз боққа асос солинаётганидан ҳам ана шундай эзгу мақсадлар кўзланганини баён этдилар.
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги мусобақа иштирокчилари мазкур боғнинг гуллаб-яшнаши, бу каби хайрли ишлар бардавом бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.
Мусобақа тафсилотларини каналимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати