frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

06.12.2025   18633   1 min.
Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

Тошкент вилоятида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан вилоят имом-хатиблари ва ноиблари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди. 

Танловда диний соҳа ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги, Конституция ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди.

Танловда ғолиблар аниқланиб, улага эсдалик совғалари ҳамда Ҳаж ва Умрага (гуруҳ раҳбари бўлиб) йўлланмалар берилди.

Ғолиблар:
1. Зангиота тумани “Садр ота” жоме масжиди имом-хатиби Иззатиллаев Файзуллоҳ домла Ҳаж;
2. Тошкент тумани “Айри ота” жоме масжиди имом ноиби Султонов Абу Бакр домла Ҳаж;
3. Бўстонлиқ тумани “Мулла Пўлат ота” жоме масжиди имом-хатиби Исомов Ниғматилла домла Умра;
4. Олмалиқ шаҳар “Ҳилол” жоме масжиди имом ноиби Муйдинхонов Сайидмуҳаммадхон домла Умра йўлланмасини (гуруҳ раҳбари бўлиб) қўлга киритди. 

Фурсатдан фойдаланиб, барча ғолибларни самимий қутлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   39444   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ