Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Май, 2026   |   21 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:11
Пешин
12:25
Аср
17:21
Шом
19:32
Хуфтон
20:58
Bismillah
09 Май, 2026, 21 Зулқаъда, 1447
Янгиликлар

“Эмлаш: илмий ва диний асослар” бўйича икки кунлик семинар бошланди (фото+)

10.12.2025   16369   1 min.
“Эмлаш: илмий ва диний асослар” бўйича икки кунлик семинар бошланди (фото+)

Наманган вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Санэпидқўмита ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида дин етакчилари учун “Эмлаш: илмий ва диний асослар” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг бошланди.


Тадбирда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда эмлашнинг ўрни, унинг илмий ва диний асослари ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари ёритилди. Иштирокчиларга миллий эмлаш дастурининг натижалари, организмни ҳимоя қилишдаги муҳим жиҳатлар ва жойларда учраётган савол ҳамда муаммолар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Семинар доирасида имом-хатиблар ва отинойилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ҳудудлардаги вазият, аҳоли фикрлари, таклифлар ва муаммолар муҳокама қилинди. Томонлар ҳамкорликни кучайтириш ва эмлаш бўйича аниқ ва ишончли маълумотларни аҳолига етказиб бориш бўйича келишиб олдилар.


Илмий таҳлиллар сўнгги юз йилда эмлаш кўплаб хавфли касалликларнинг тарқалишини кескин камайтирганини кўрсатади. Масалан, 1969 йилгача ҳар йили 2,6 миллион инсонни ҳалок этган қизамиқка қарши вакцина пайдо бўлган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ушбу касаллик бўйича 2000–2017 йилларда дунё миқёсида ўлимлар 80 фоизга камайди. Миллионлаб болаларнинг ҳаётини издан чиқарган полиомиелит эса бугун деярли йўқ даражасга тушган. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

“Эмлаш: илмий ва диний асослар” бўйича икки кунлик семинар бошланди (фото+) “Эмлаш: илмий ва диний асослар” бўйича икки кунлик семинар бошланди (фото+) “Эмлаш: илмий ва диний асослар” бўйича икки кунлик семинар бошланди (фото+) “Эмлаш: илмий ва диний асослар” бўйича икки кунлик семинар бошланди (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳаракат қилиш ва интилиш - бандадан

07.05.2026   6152   1 min.
Ҳаракат қилиш ва интилиш - бандадан

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бизга ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, лекин У ризқни тўғридан-тўғри оғзимизга ёки қучоғимизга ташлаб қўймайди. Бизнинг вазифамиз — ҳаракат қилиш, Аллоҳнинг иши эса — муваффақ қилиш (тавфиқ бериш)дир.

«Унинг (ернинг) турли жойларида юринглар ва Унинг ризқидан енглар» (Мулк сураси, 15-оят).

Ҳатто сурункали ва оғир дардга чалинган Айюб алайҳиссаломга ҳам Роббиси бундай деган эди:

«Оёғинг билан (ерни) теп! Мана бу чўмиладиган муздек сув ва ичимликдир» (Сод сураси, 42-оят).

Ҳатто тўлғоқ азобида турган Биби Марямга ҳам Аллоҳ таоло:

«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит, у сенга янги пишган хурмоларни тўкади», — деди (Марям сураси, 25-оят).

Пок ва Муқаддас Зот хурмони унинг қучоғига шунчаки ташлаб қўймади. Балки энг қийин лаҳзада — тўлғоқ азобида бўлишига қарамай, унга:

«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит», — деб буюрди.

Демак, ҳаракат қилиш ва интилиш — матлубдир.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар