frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди

11.12.2025   24306   1 min.
Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди

Тошкент ислом институтининг 1-курс талабаси Билолиддин Иброҳимжонов 30 пора Қуръони каримни бир кунда ёддан ўқиб берди.

Қуръони каримни ўқиш жараёнини "Қуръон илмлари" кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Ҳабибулло қори Олимжонов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.

Ушбу натижани тақдирлаш учун 5 декабр куни тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, проректор Ёқубжон домла Бухорбоев,  кафедра мудирлари Соатмурод домла Примов ва Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда институтнинг бошқа устоз ва талабалари иштирок этишди.

Тошкент ислом институти

Матбуот хизмати

Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

13.09.2026   8795   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

Жорий йилнинг 13–16 сентябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Йиғинларда туркий дунёнинг етакчи дин пешволари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров, Туркманистон муфтийcи Раҳмон Қурбонмуродов кабилар бошчилигидаги туркий давлатлар уламоларидан иборат делегациялар иштирок этади.  

Мамлакатимиз делегацияси сафидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Фатво маркази, ҳудудий вакилликлар ҳамда олий диний таълим муассасаларидан вакиллар жой олган.

Тадбирлар доирасида уламолар мусулмон уммати учун муҳим бўлган шаръий масалалар, замонавий фатволар ва муштарак ташаббусларни муҳокама қилиб, якуний ҳужжатларни имзолайдилар. Шунингдек, илмий-амалий анжуман, икки томонлама музокаралар ҳамда табаррук қадамжолар зиёрати ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари