Янгиликлар
Пойтахтимизда Соҳибқирон Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бошланди
09.04.2026
4678
1 min.
Айни пайт Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва Темурийлар цивилизациясининг жаҳон тарихи ва маданиятида тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур анжуманда Амир Темур мероси ҳамда Шарқ Ренессанси цивилизациясининг жаҳон тарихидаги ўрни муҳокама қилинмоқда.
Йиғинда 20 дан ортиқ мамлакатдан юзлаб олимлар ва экспертлар иштирок этмоқда.




Д.Ҳакимов,
Ф.Абдурасулов (сурат),
ЎзА
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ