Айни қиш-қировли кунларда "Вақф" хайрия жамоат фондининг Фарғона вилояти филиали томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда кўплаб хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, фонд ходимлари ғайратли волонтёрлар билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 та оилалага ҳимматли халқимиз эҳсон қилган кўмир, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа уй-рўзғорга зарур буюмларни хонадонларига етказишди.
Аллоҳ таоло саховатли халқимиз ва муқарраб дуогўйларимиздан рози бўлсин!
Vaqf.uz
Бугун, 10 август куни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида хайрли ва саховатпеша тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда яқинлашиб келаётган янги ўқув йили муносабати билан Урганч шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой домла ва саховатпеша ҳомийлар ташаббуси билан боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир доирасида мактаб ёшидаги ўқувчиларга янги ўқув йили учун зарур бўлган мактаб формаси, сумка ва тўлиқ ўқув қуроллари тўпламлари тантанали равишда топширилди.
Маросим якунида юртимиз тинчлиги, хонадонлар файзу баракаси ва хайрли ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига эзгу дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати