Ўзбекистон мусулмонлар идораси жамоаси Тошкент шаҳридаги «Кўкча Оқтепа» жоме масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Ғуломовнинг отаси Абдуғани ҳожи ҒУЛОМОВнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини Фирдавс жаннатлардан айласин.
Марҳумнинг бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
Ортда қолган барча яқинларига гўзал сабр берсин!
Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Абдуллоҳ домла Ғуломовга ҳамдардлик билдирамиз.
* * *
Жаноза намози бугун, 30 декабрь куни пешин намозидан сўнг Андижон вилояти Асака шаҳри Оқбўйра маҳалласида, марҳумнинг хонадонида ўқилади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2026 йил учун обуна мавсумида фаол иштирок этиб, нашрларни халқимиз орасида кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган имом-хатиблар ва масъулларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёт-матбаа ижодий уйи вакиллари — Даврий нашрлар бўлими бошлиғи Иброҳим Иномов ҳамда бош муҳаррир Абдужалил Ҳўжамов иштирок этдилар.
Тадбир давомида диний-маърифий нашрларнинг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти, уларни кенг оммага етказишда имом-хатиблар ҳамда масъулларнинг вазифалари ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Тадбир якунида обуна жараёнларида фаол иштирок этган бир гуруҳ имом-хатиблар ва масъулларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.