Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Сентябр, 2026   |   3 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:42
Қуёш
06:02
Пешин
12:19
Аср
16:44
Шом
18:39
Хуфтон
19:54
Bismillah
14 Сентябр, 2026, 3 Рабиъус сони, 1448
Янгиликлар

Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+)

05.01.2026   13314   1 min.
Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+)

 Тошкент ислом институтида ўқиш жараёнида билимга чанқоқлиги, фаоллиги, масъулияти ҳамда намунавий хулқи билан ажралиб турган талабаларнинг ота-оналарига институт номидан ташаккурномалар тақдим этилди. Мазкур ташаккурномалар талабалар орқали ота-оналарига етказилди.
 

 Ушбу ташаббус орқали институт томонидан ота-оналарнинг фарзанд таълими ва тарбиясига бўлган эътибори, масъулияти ҳамда фидойи саъй-ҳаракатлари юксак эътироф этилди.


Таъкидланганидек, бугунги кунда ёшларнинг нафақат чуқур билим эгаллаши, балки юксак маънавиятли, одобли ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаган шахс бўлиб камол топишида оиланинг, хусусан, ота-онанинг ўрни беқиёсдир. Ана шу ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорлик самарасида талабалар таълим-тарбияда юқори натижаларга эришиб, институт нуфузини ошириб келмоқда.


Тошкент ислом институти жамоаси бундай ташаккурномаларни йўллаш амалиётини келгусида ҳам давом эттириб, ота-оналар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашни мақсад қилган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+) Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+) Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+) Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+) Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+) Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+) Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+) Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+) Фарзанди таълимига эътиборли ота-оналар эътироф этилди (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026   1236   1 min.
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Бугун, 14 сентябрь куни Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ўз ишини бошлади.

Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров ҳамда бошқа қардош ва хорижий давлатлар уламоларидан иборат нуфузли делегациялар иштирок этмоқда.

Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган муфтийлар ўз маърузаларида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар:

– Кенгаш қошидаги Фатво ҳайъати фаолиятини ривожлантириш, уммат учун зарур қўшма фатволар ишлаб чиқиш ва замонавий масалаларга шаръий ечим топиш;

– диний таълим муассасаларида устоз ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-услубий лойиҳаларни амалга ошириш;

– экстремизм, терроризм, такфирчилик, исломофобия ва мазҳаблараро низо қўзғаш каби таҳдидларга қарши якдил маърифий курашни кучайтириш.

Шунингдек, Уламолар диний-маърифий соҳадаги ана шундай ҳамкорлик бутун Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Анжуман давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари