Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2026   |   2 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:39
Bismillah
17 Июн, 2026, 2 Муҳаррам, 1448
Янгиликлар

Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото)

05.01.2026   13103   1 min.
Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото)

#Малака_ошириш #Қишки_таътил

2025 йил 30 декабрдан шу йил 11 январга қадар профессор-ўқитувчилар учун “Ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари” мавзусида малака ошириш семинари ташкил этилди.
 

Семинарнинг мақсади — профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, янги педагогик технологиялар ва методологиялар бўйича билимларини бойитиш hamda ихтисослик фанлари бўйича ўқув жараёнларини самарали ташкил этишдир.


Илк дарс Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров томонидан “Ўзбекистон ва қўшни давлатларда Ислом илмлари таълим тизимининг ривожланиши” мавзусида очилди. Шунингдек, Муҳаммадакмалхон домла Шокиров Шайх Юсуфхон тўра Шокиров ҳаёти ва фаолияти ҳақида батафсил маъруза қилди.


Семинарда институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ҳамда “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари иштирок этишди.

Oliymahad.uz

Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото) Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото) Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото) Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото) Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото) Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото) Қишки таътилда малака ошириш семинарлари бошланди (фото)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Машаққат билан эришилган муваффақият лаззатли бўлади

16.06.2026   3211   1 min.
Машаққат билан эришилган муваффақият лаззатли бўлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Муваффақиятга эришганлардан бири шундай ҳикоя қилади: “Мен фақир бўлиб туғилдим, бешикдалигимдан йўқчилик мен билан бирга бўлди. Онамнинг қўлида ҳатто қотган нон ҳам йўқ бўлган пайтларда бир бурда нон сўраш аччиқлигини туйдим. Ўн ёшга етганимда кўчага ишлаш учун чиқа бошладим, йилда бир ойгина ўқирдим. Ўн бир йиллик оғир меҳнатдан сўнг йигирма бир ёшга етган вақтимда саксон доллар эвазига биргина ҳўкиз ва олтита қўзичоққа эга бўлдим. Шу ёшга етгунимга қадар роҳатланиш учун бир сўм ҳам сарфламадим, топган барча пулларимни жамлар эдим. Ҳақиқий машаққатни бошдан кечирдим, яшаш учун узоқ иш изладим, охири аравага ҳўкизни қўшиб ўтин теришга ўтдим. Бир ойда олти долларга эга бўлиш учун эртадан кечгача бор кучим билан ишлар эдим. Ушбу олти долларнинг ҳар бири менга қоронғу зулматдаги тўлин ойдек гўзал кўринар эди”.

Шуъла: Агар ўтмишда хатоларга йўл қўйган бўлсангиз энди улардан таълим олинг. Улардан ибрат олганингиздан сўнг барчасини унутинг.


Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

 

Мақолалар