Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев томонидан бир гуруҳ фахрий устозлар — Ҳошимжон домла Собиров, Шайхмуҳаммад домла Аллаяров, Бокибуллоҳ домла Атагуллаев ва бошқа устозлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға ва саломлар тақдим этилди.
Шунингдек, соҳада фаолият юритган барча фахрий устозлар хотирланиб, уйларидан хабар олинди, Қуръони карим тиловат қилинди ва уларнинг руҳи покига дуолар қилинди.
Zamaxshariy.uz
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманганда эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
“Меҳр-саховат” маърифий тадбири доирасида соҳа ходимлари шаҳардаги 125 та хонадонга ташриф буюриб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдилар. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида кўрсатилган ушбу кўмак кўнгилларга илиқлик, юзларга табассум улашди.
Дилдан кечган самимий суҳбатлар ва кўтарилган дуолар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати