Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Юқоридагиларга қўшимча Айюб алайҳиссаломнинг бир неча йил дард чекканларида ўқиган дуоларини ўқилади. Ушбу дуо баракотидан у зот дардларидан тузалганлар.
﴿أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ﴾
"(Эй, Роббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан".
Яна ушбу оятни ўқилади:
﴿اللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَابًا مُتَشَابِهًا مَثَانِيَ تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ ذَلِكَ هُدَى اللَّهِ يَهْدِي بِهِ مَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ﴾
"Аллоҳ гўзал Сўзни (оятлари балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ҳукмлари) такрор-такрор келувчи бир Китоб (Қуръон) қилиб нозил қилдики, ундан (ўқилганда) Парвардигоридан қўрқадиган зотларнинг терилари (баданлари) титраб кетар, сўнгра терилари ва диллари Аллоҳнинг зикрига юмшар (мойил бўлур). Мана шу (Китоб) Аллоҳнинг ҳидоятидирки, унга Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирор ҳидоят қилувчи бўлмас" (Зумар сураси, 23-оят).
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли