«Эй иймон келтирганлар! Сизларни тирилтирувчи нарса учун чорлаганларида, Аллоҳга ва Расулига (лаббай деб) жавоб қилингиз! Яна билиб қўйингизки, Аллоҳ инсон билан унинг қалби (ўртаси)да “парда” бўлиб туради ва Унинг (ҳузурига) жамулжам бўлурсиз» (Анфол сураси, 24-оят).
Аллоҳнинг инсон билан қалби орасига кириши У Зотнинг ожиз бўлган кишини кучли, кучли бўлганни эса ожиз, шармандали ҳолда бўлган кишини азиз, жасур кишини қўрқоқ, қўрқоқ кишини эса довюрак, мард кишини қўрқоқ қила олиши деганидир. Ояти карима кучга тўлган ҳолида Ҳақ таолони инкор этувчи кимсаларга тескари равишда ожизлигини ўйлаган ва андишали бўлган мўминларга ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ғазот сафарида қатнашишлари борасида далда бўлади. Унга кўра, оят Аллоҳнинг элчиси билан бирга ғазотга боришга қарор қилганларнинг қалбига кириб, уларни душманга қарши кучли қиладиган илоҳий далда бера олиши таъкидланмоқда.
Шу маънода оятни икки шаклда изоҳлаш мумкин:
Биринчиси, ўлим вақти келмасидан аввал тавба қилишга шошилиш ҳақида сўз бориб, оят кишини шундай огоҳлантиради: “Инсоннинг қалби билан тавбаси орасига ўлим кирмасидан аввал Аллоҳ ва элчисининг чақириғига ижобат қилинган”.
Иккинчиси, қилган гуноҳлари сабабли инсонни қалби муҳрланган амалларига алоқадор. Шундайки, инсон қилган гуноҳлари натижаси сифатида қалби билан асл мақсади (охирати) ўртасида зулмат, яъни қоронғулик юзага келади (“Таъвилот”, 6/194-195).
Музаффар КОМИЛОВ, Абдумурод ТИЛАВОВ тайёрлади.
“Ислом нури” газетасининг 2025 йил 23-сонидан
Оммавий ахборот воситаси – жамият кўзгуси, миллатнинг юзи. Унинг зиммасида кенг жамоатчиликни фикрлашга чорлаш, тарбиялаш, дунёқарашни бойитишдек масъулият туради.
Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, барча соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришилмоқда. "Инсон қадри учун" тамойили асосидаги янгиланиш жараёни моҳиятини аҳолига етказиш, эришилаётган улкан ютуқларни кенг тарғиб этиш, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда юртимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта.
Кейинги йилларда юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шарти бўлган оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, соҳа вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Янги Ўзбекистон журналистикаси – тараққиёт ва истиқбол" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов, бир гуруҳ журналистлар, Академия ўқитувчи ва ходимлари иштирок этди.