Учрашувда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш жойлари билан таъминлаш ҳамда зарур меҳнат шароитларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёш имом-хатиблар ва имом-ноиблар билан бўлиб ўтган самимий суҳбатда келгусидаги хизмат фаолиятида масъулият, садоқат ва доимий равишда билим ва малака ошириб бориш муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Учрашув ўзаро фикр алмашув ҳамда амалий тавсиялар билан якунланди.
Sammuslim.uz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: "Ким ғазабини ичига ютса, гарчи уни амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини тийса — Аллоҳ унинг қалбини хотиржамлик ва иймон билан тўлдиради".
Яна бир бошқа ҳадисда Набий ﷺ дедилар: "Ким ғазабини ичига ютиб, уни амалга оширишга қудрати ета туриб тийиб қолса — Аллоҳ таоло уни Қиёмат куни бутун махлуқотлар олдига чорлаб, қайси ҳурни истаса, ўшани танлаш ихтиёрини беради".
Бир киши Пайғамбаримиз ﷺ ҳузурларига келиб: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг, озроқ айтинг, шояд айтганларингизни эслаб қолсам", деди.
Шунда Пайғамбаримиз ﷺ: "Ғазаб қилма", дедилар. У киши яна сўради. Расулуллоҳ ﷺ яна: "Ғазаб қилма", дедилар.