Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Март, 2026   |   28 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:14
Қуёш
06:32
Пешин
12:36
Аср
16:44
Шом
18:35
Хуфтон
19:47
Bismillah
17 Март, 2026, 28 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди

16.01.2026   9197   1 min.
Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди

Шу йил 15 январь куни Поп туманида вилоят бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов раҳбарлигида туман масжидлари имом-хатиб ва имом-ноиблари иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, имом-хатибликнинг шарафли ва масъулиятли вазифалари, замон талабига мос фаоллик, доимий ўз устида ишлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларига хизмат қилиш масалаларига урғу қаратилди.


Шунингдек, иш интизоми, функционал вазифаларга риоя қилиш, кийиниш маданиятида шахсий намуна бўлиш, фуқароларни қабул қилиш сифатини ошириш, МФЙлар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар тарбияси ва маърифатга эътибор қаратиш таъкидланди.


Учрашув якунида ёш имомларга касбий фаолиятда муваффақиятлар тилаб, билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди Поп тумани имомлари билан учрашилиб, масжидлар ҳолати ўрганилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Қадр кечасини айтгани чиққандим

16.03.2026   6829   1 min.
Қадр кечасини айтгани чиққандим

حدثنا عيسى العسقلاني أنا يزيد أنا حميد عن أنس عن عبادة بن الصامت  قال: خرج علينا رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم وهو يريد أن يخبرنا ليلة القدر فتلاحى رجلان.فقال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: خرجت وأنا أريد أن أخبركم بليلة القدر وكان بين فلان وفلان لحاء فرفعت وعسى أن يكون خيرا فالتمسوا في العشر الأواخر في الوتر منها في خامسة وسابعة وتاسعة.


Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам Қадр кечаси ҳақида айтиб беришга чиққан эдилар. Икки киши талашиб қолди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Қадр кечасини айтгани чиққан эдим. Мана булар талашиб қолишди ва эсимдан чиқиб кетди. Охирги ўн кунида тоқ кунлари, йигирма беш, йигирма етти ва йигирма тўққизидан изланглар”, дедилар”.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси