Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Оқил киши бирор нарсага жасадидан олдин ақли билан эришади
Муваффақиятли талабанинг муваффақият сири нимада? Албатта, имтиҳон лаҳзаси уни ҳаргиз тарк этмаган талабанинг муваффақият ва ижтиҳод сири унинг эътиборли эканидадир. Аммо, дангаса талаба эса, имтиҳон вақтини унутади, ҳар кунлигини бошқа кунларгидек ўтказади, дўстлари билан бирга хурсандчилик қилади, яъни имтиҳондан сусткашлик қилади.
Муваффақиятли талаба ҳеч қачон имтиҳон пайтини ёдидан чиқармайди.
Умрнинг қиймати уни мазмунли бўлишлигида. Муддатида эмас!
Инсон умрининг қиймати солиҳ амаллар ва мазмунли бўлишлигидадир. Муддатини узун бўлишлигида эмас! Гоҳида ҳаёт жуда мазмунли бўлади, гоҳида эса тескариси.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ эллик йилдан озроқ вақт умр кечирдилар. Аммо, у киши ҳисобини Аллоҳ таологина биладиган яхшиликларни тарк этдилар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ҳам эллик йилдан озроқ вақт умр кечирдилар ва у киши ҳам жуда кўп яхшиликларни тарк этдилар. Буларнинг ҳисоб-китобини Аллоҳнинг ўзи билувчидир.
Баъзи инсонлар тўқсон йил ва ундан ҳам кўп умр кечирадилар. Бирор нарсага қўл урмайдилар. Айни шу – мазмунсиз умрдир. Шу боис ҳам уламолар “Умрнинг қиймати солиҳ амаллар билан” деган фикрга тўхталишган.
Ҳақиқий умр – солиҳ амалларга бой бўлганидир.
Инсон умрини замондан иборат деса, у қадр-қиймати йўқ умрдир.
Инсон умрини солиҳ амалларда деса, у умрларнинг энг улуғидир.
Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин!
Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан
Абдуссамиъ Хайруллоҳ таржимаси
Мадина шаҳри Ислом тарихида бир нечта номлар билан аталган. Улардан энг машҳурларидан бири “Тоййиба”дир.
Исломдан олдин шаҳар Ясриб деб аталган. Бу ном “айблаш” ва “ёмонлаш” каби маъноларни англатади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга ҳижрат қилганларида, унга янги ном бердилар. У зот алайҳиссалом шаҳарни “гўзал” ва “покланган” маъносини англатувчи “Тоййиба” деб атадилар.
Шунингдек, Тоййибага яқин бўлган ва ўхшаш маънони англатувчи “Тоба” номи ҳам ушбу шаҳар учун ишлатилган.
Мадинада топилган VIII асрга оид қоятош ёзувида шаҳар Тоййиба номи билан аталган. Бу эса ушбу ном Исломнинг илк асрлариданоқ қўлланиб келинганини кўрсатади.
Тоййиба билан бир қаторда, шаҳар муайян тарихий жиҳатларини акс эттирувчи яна бир неча номлар билан ҳам танилган:
| Номи | Маъноси |
| Мадина | Шаҳар |
| Мадинату Набий | Пайғамбар шаҳри |
| Мадинаи Мунаввара | Мунаввар шаҳар |
| Дорул Ҳижра | Ҳижрат диёри |
Пўлатхон Каттаев,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси