Янгиликлар
Тайлоқдаги масжид янги биносига илк тамал тоши қўйилди.
31.03.2026
3228
1 min.
Бугун Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов Тайлоқ туманига бориб, ҳудуддаги маънавий-маърифий ва амалий ишлар билан яқиндан танишди. Ташриф аввалида туман бош имом-хатиби Бобурхон домла Нарзуллаев ва кенг жамоатчилик иштирокида “Бачки” жоме масжидининг янги биносига илк тамал тоши қўйилди. Ушбу хайрли маросимда масжид қурилишининг зафарли якунланиши тиланиб, бу эзгу ишга ҳисса қўшаётган ҳомийлар ва заҳматкаш усталар ҳаққига самимий дуолар қилинди.
Шунингдек, Аҳмадхон домла “Садақайроғоч” жоме масжидида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечириб, масжид файзини янада ошириш бўйича зарур тавсияларини берди. Ташрифнинг энг таъсирли жиҳатларидан бири — тумандаги кам таъминланган оила учун қурилаётган янги хонадоннинг зиёрат қилиниши бўлди. Бош имом-хатиб бу саховатли ишда бош-қош бўлаётган барча инсонларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилди.
Ушбу ташриф Тайлоқ туманидаги бунёдкорлик ва меҳр-оқибат тадбирларига янгича руҳ ва юксак барака бағишлади.
Sammuslim.uz
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ