Лекин бугун турли радикал ва экстремистик ғоялар ахборот технологиялари орқали ёшларимиз онгини заҳарлашга уриняпти. Фақат жазо ва тақиқ билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмаслиги таъкидланди.
Мақсад – адашганни тўғри йўлга қайтариш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш.
Бундан буён пойтахтнинг ҳар бир туманида “Қайтарув гуруҳлари” фаолияти доимий асосда ташкил қилинади.
Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Ўзбекистон Миллий университетининг етук мутахассислари жалб қилинади. Гуруҳ аъзолари моддий рағбатлантирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА
"Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани маълум қилинган эди.
Аҳолининг фаол иштироки билан бу Стратегия халқчил стратегияга айланмоқда.
Салкам бир ой давомида 3 минг 200 дан зиёд фикр-мулоҳазалар келиб тушди. Жумладан, нотариал хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш улушини амалдаги 5 фоиздан 30 фоизга етказиш тўғрисидаги таклиф Стратегия лойиҳасига киритилди.
Жамоатчилик муҳокамаси эртага, 28 январь куни якунланади. Таклиф билдиришга улгуриб қолинг!