Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Август, 2026   |   1 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:02
Қуёш
05:31
Пешин
12:28
Аср
17:21
Шом
19:28
Хуфтон
20:54
Bismillah
14 Август, 2026, 1 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

28.01.2026   12545   1 min.

 

Мусобақада соҳа тизимида фаолият юритаётган ходимлардан тузилган жамоалар иштирок этиб, ўзаро қизиқарли ва муросасиз беллашувлар намойиш этдилар. Қизиқарли ва кескин ўтган ўйинлар якунида ғолиблар аниқланди. 

Якуний натижаларга кўра, воллейбол мусобақасида Ўзбекистон тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Шахмат турида Ўзбекистон тумани “Имом Жаъфар” масжиди имом-ноиби Пайғамов Ниёзбек биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Қўштепа тумани “Сулаймонбек ҳожи” масжиди имом-ноиби Мирзараҳимов Муҳаммадюнус эса стол тенниси мусобақасида ғолиб деб топилди.

Мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндорларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

 Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси  Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси  Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси  Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси  Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси  Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси  Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси  Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси  Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда

12.08.2026   25618   1 min.
Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
 

Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.

Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.



Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда
Ўзбекистон янгиликлари