frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Қашқадарё масжидлари Рамазон ойига шай ҳолатга келтирилмоқда

29.01.2026   17407   1 min.
Қашқадарё масжидлари Рамазон ойига шай ҳолатга келтирилмоқда

Қашқадарё вилоятида муборак Рамазон ойини юқори савияда кутиб олиш ва мўмин-мусулмонлар учун масжидларда қулай шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи асосида ҳудудлардаги ибодат масканлари мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда. 
 

Амалга оширилган асосий ишлар:

  • Масжид бинолари ва атрофи ободонлаштирилиб, санитария ҳолати яхшиланди;

  • Таҳоратхоналар, иситиш ва ёритиш тизимлари техник кўрикдан ўтказилди;

  • Таровеҳ намозларини хавфсиз ва тартибли ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар белгиланди.


Жорий йилнинг 28 январь куни вилоят ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Кушаков ҳамда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов Косон туманидаги масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ўрганиш давомида намозхонлар учун яратилган имкониятлар кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. 


Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг барча туманларида давом эттирилади. Мақсад — муқаддас ойни юксак руҳий кайфиятда, тинчлик ва осойишталикда ўтказишдир. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилояти вакиллиги

Ахборот хизмати

Қашқадарё масжидлари Рамазон ойига шай ҳолатга келтирилмоқда Қашқадарё масжидлари Рамазон ойига шай ҳолатга келтирилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!»

24.08.2026   6804   1 min.
«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!»

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Мазкур бош ғоя асосида масжидлар ва қабристонларда ҳам ҳашарлар ташкил этилиб, ҳудудлар тартибга келтирилмоқда.

Хусусан, масжидлар атрофи, қабристонлар ва уларга туташ ҳудудларда тозалаш, ободонлаштириш, дарахтларни парваришлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундай хайрли ишлар юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш, муқаддас масканлар ва аждодлар хотирасини эъзозлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ягона Ватан — ягона халқ!

Янги ҳаёт ва янги келажак сари биргаликда!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари