Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Феврал, 2026   |   14 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:13
Қуёш
07:34
Пешин
12:42
Аср
15:59
Шом
17:44
Хуфтон
18:59
Bismillah
02 Феврал, 2026, 14 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

02.02.2026   195   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жинсий яқинликда бажариладиган суннатлар

02.02.2026   53   1 min.
Жинсий яқинликда бажариладиган суннатлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ушбу дуони ўқиш:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бирортангиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода этган пайтида: “Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана” (Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин) деса, албатта, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон ҳеч қачон зарар етказа олмайди”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

2. Иффатни сақлаш, фаришталардан ҳаё қилиш.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яланғоч бўлишдан сақланинглар. Чунки сиз билан қазои ҳожат ва эр киши ўз аҳлига қўшилган пайтдан бошқа вақтда ҳеч ажралмайдиганлар бўлади. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром этинглар”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

 

3. Аёл кишининг орқасига яқинлик қилмаслик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким аёлининг орқасига яқинлик қилса, малъундир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эркак ёки аёл кишининг орқасига яқинлик қилган кишига Аллоҳ назар қилмас”, дедилар (ИмомТермизий ривояти).

 

4. Аёли билан қилган жинсий яқинлиги ҳақида одамларга сўзламаслик.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир”, дедилар (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар