Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2026   |   7 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:17
Аср
16:38
Шом
18:32
Хуфтон
19:47
Bismillah
18 Сентябр, 2026, 7 Рабиъус сони, 1448

Ҳар нафасда Аллоҳга ҳамд

02.02.2026   6914   1 min.
Ҳар нафасда Аллоҳга ҳамд

حدثنا عبد الكريم بن الهيثم الديرعاقولي نا مصعب بن سعيد الحراني نا عيسى بن يونس عن المعلى بن عرفان عن شقيق عن عبد الله قال: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا شرب يتنفس على الإناء ثلاثة أنفاس يحمد الله على كل نفس ويشكره عند آخرهن.


Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам сув ичаётганларида уч марта тўхтаб, идиш ташқарисида нафас олардилар. Ҳар нафасда Аллоҳга ҳамд айтиб, охирида Унга шукр қилардилар.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди

17.09.2026   9376   1 min.
Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги «Зомин» жоме масжидида диний соҳа ходимлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, ҳудуд масжидлари имомлари, отинойилар, «Ҳаж» зиёратчилари ҳамда МФЙ раислари қатнашди.


Учрашувда юрт тинчлигини асраш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда нохуш ҳолатларнинг олдини олиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.


Шунингдек, тадбир доирасида амалий саъй-ҳаракатлар ҳам олиб борилди: 
 

  • Имом-хатиблар ва отинойилар маҳаллалардаги эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар хонадонларига ташриф буюрдилар.
     

  • Жараёнда жами 112 та хонадон (имом-хатиблар томонидан 83 та, отинойилар томонидан 29 та оила) ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
     

  • Фуқароларга маънавий-маърифий далда берилиб, зарур амалий ёрдамлар кўрсатилди. 


ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон янгиликлари