Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Феврал, 2026   |   15 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:33
Пешин
12:42
Аср
16:00
Шом
17:46
Хуфтон
19:00
Bismillah
03 Феврал, 2026, 15 Шаъбон, 1447
Видеолар

Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя: 22-қисм

02.02.2026   1937   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

Улуғбек домла Насриддин ўғли,
Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси.

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Зикрларни 33 тадан кўпроқ айтиш керакми?

03.02.2026   544   2 min.
Зикрларни 33 тадан кўпроқ айтиш керакми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Айрим зикрлар, тасбиҳлар борки, улар шунча ададда айтилади дейилган. Масалан, намоздан кейин субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбарни 33 марта айтиш. Шуларда 33 та айтиш керакми ёки ундан кўпроқ айтса ҳам бўладими?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Зикрлар икки турга бўлинади. Бири ҳеч қандай адад ёки вақт билан белгиланмаган бўлса, иккинчиси махсус ададлар, ҳолатлар ва вақтлар билан белгиланган бўлади. Биринчи турдаги зикрларни инсон истаган вақтда, истаган ададда қилиши мумкин.

Масалан, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим Аллоҳ таолони зикр қилардилар, дейилган.

Иккинчи турга беш вақт намоздан кейин қилинадиган зикрлар, уйқудан аввал ва кейин, тонги ва кечки зикрлар киради. Мана шу турдаги зикрларни айтилган ададда айтишни уламолар тавсия қилганлар.

Масалан, машҳур аллома Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ “Зикрларда махсус саноққа риоя қилиш эътиборлидир. Баъзи уламолар намозлардан кейин айтиладиган зикрлар каби махсус саноқдаги зикрлар учун хос савоб айтилган бўлса ва зикр қилувчи уни айтилган саноқдан кўпроқ айтса, унга мазкур зикр учун хос бўлган савоб берилмайди. Чунки ўша ададларда ўзига хос ҳикмат ва хусусият бўладики, ундан ошириб юбориш сабабли ана шу фазилатлар бой берилади”, деганлар. Алломанинг бу фикрини кўплаб олимлар маъқуллаган.

Махсус саноқдаги зикрларнинг яна бир тури борки, унга қўшимча қилиш, саноғини кўпайтиришни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаганлар. Бундай зикрларда саноқдан ошириш мумкин бўлади.

Масалан, бир ҳадиси шарифда “Ким тонг отганда ва кеч кирганда юз марта Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳини айтса, қиёмат куни бирор киши у келтирган нарсани келтира олмайди. У айтган нарсани айтган ёки ундан зиёда қилган киши мустасно”, дедилар.

Мазкур ҳадисда юзтадан кўп зикр қилган кишининг кўпроқ савоб олиши айтилмоқда. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво
маркази.

Мақолалар