Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Август, 2026   |   4 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:06
Қуёш
05:34
Пешин
12:27
Аср
17:18
Шом
19:24
Хуфтон
20:47
Bismillah
17 Август, 2026, 4 Рабиъул аввал, 1448

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди

03.02.2026   1017560   2 min.
Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди

#xabar #hamkorlik #muhokama
Шу йил 2 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясовни қабул қилдилар.


Муфтий ҳазрат меҳмонни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда бўлаётган катта ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлаш баробарида дўстона муносабатлар туфайли ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, хусусан, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси диний идоралари ўртасида имзоланган меморандум доирасида диний-маърифий, илмий-маданий соҳаларда ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, ўтган йиллар давомида биргаликда ўтказилган халқаро анжуманлар, уламолар мулоқотлари, ташрифлар ва тажриба алмашинувлар жуда ҳам фойдали бўлаётгани эътироф этилди.  


Ўз навбатида Рушан ҳазрат Аббясов самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, Муфтий ҳазратларига мазкур мамлакат мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Равиль Гайнутдиннинг салом ва табригини етказиш баробарида ўзларига қулай вақтда икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш учун Россия Федерациясига расмий сафар қилиш таклифини тақдим этди.  


Мулоқот давомида Ўзбекистон илм-маърифат маркази экани, Россияда фаолият юритаётган кўплаб уламолар 500 йиллик тарихга эга Мир Араб мадрасаси ва Тошкент ислом институтида таълим олгани, ҳозир ҳам ушбу анъана давом эттирилиб, бу ердаги диний таълим муассасаларида хорижлик талабалар ўқиётганини эътироф этди. 


Учрашувда томонлар ҳамкорликда халқаро конференциялар ўтказиш, диний-маърифий, илмий ва маданий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, диний таълим ва илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бугунги эътибор – эртанги натижа

17.08.2026   1304   1 min.
Бугунги эътибор – эртанги натижа

Истиқлолимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирокида Қувасой шаҳрида хайрия тадбир ўтказилди. Унда 33 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари, 43 нафар болажонга эса ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар ҳадя қилинди.

Тадбирда фарзандлар учун муносиб шароит яратиш эзгуликнинг энг гўзал кўринишларидан бири экани, бугун ёш авлоднинг билими ва камоли учун қилинган ҳар бир хайрли амал эртанги кун тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши таъкидланди.

Бундай тадбирлар, шунингдек, Бувайда туманидаги «Катта маҳалла» масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилди. Унда ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларидан 70 нафарига мактабда таълим олиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари тарқатилди. Болажонлар мустақиллик байрами ҳамда бошланажак янги ўқув йили билан муборакбод этилди.

Илм ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Фарғона шаҳридаги "Хўжамбердибой", Сўх туманидаги "Султон Маҳмуд" масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилмоқда.

ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа Бугунги эътибор – эртанги натижа
Янгиликлар